673 000 АҚШ долларини ўзлаштирган ака-ука фирибгарлар қўлга олинди

673 000 АҚШ долларини ўзлаштирган ака-ука фирибгарлар қўлга олинди

Ички ишлар вазирлиги

Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида 14 июнь куни вилоят ИИБдан тушган ҳужжатларга кўра, унда 2018 йил сентябрь ойида Соҳил маҳалласида яшовчи 44 ёшли М.И. акалари 50 ёшли Ғ.И. ва 56 ёшли Ш.И.лар Исломобод маҳалла ҳудудида 51 ёшли С.А.га ўзларини Россия Федерациясида зотдор қорамол боқиш ҳамда сотиш савдоси билан шуғулланишларини ва унга 1500 бош ёш қорамол олиб келиб беришларини айтиб, алдаш йўли билан унинг ишончига кирганликлари, ундан 135 000 АҚШ доллари олиб, қолган 538 000 АҚШ долларини Ш.И.нинг Россия Федерациясидаги банк ҳисоб рақамига тушириб, жами 673 000 АҚШ долларини қўлга киритганлари ва пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликлари кўрсатилган.

Ака- укалар ушланган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

Report Page