658 та экспорт қилувчи корхоналарга экспортга йўналтирилган маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича 373 млрд. сўмлик компенсация тўлаб берилди

658 та экспорт қилувчи корхоналарга экспортга йўналтирилган маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича 373 млрд. сўмлик компенсация тўлаб берилди


Бу ҳақда АОКАда ўтказилган Экспортни рағбатлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи Азимжон Аҳмаджонов маълум қилди:

Бугунги кунда Агентлик экспортни қўллаб-қувватловчи алохида давлат институти булиб, миллий экспорт қилувчиларига жаҳон бозорида маҳсулотларини рақобатбардошлилигини ошириш ва ташқи иқтисодий фаолият доирасида мавжуд тўсиқларини ечиш учун молиявий ва номолиявий чораларни тақдим этмокда.

Асосий эътибор маҳаллий саноат тармоқ корхоналари томонидан юқори қўшилган қийматга эга бўлган маҳсулотлар экспортининг оширилишига каратилмокда. Жумладан, Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида экспортёр корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

658 та экспорт қилувчи корхоналарга экспортга йўналтирилган маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича 373 млрд. сўмлик компенсация тўлаб берилган.

Ушбу корхоналар асосан ҳўл ва қуритилган мева-сабзавот, озиқ-овқат, тўқимачилик ва трикотаж, фармацевтика, чарм-поябзал, электротехника ҳамда бошқа турдаги саноат маҳсулотларини экспорт қилган. Экспортнинг умумий қиймати 1,1 млрд. долларга тенг бўлган маҳсулотлар хорижий давлатларга етказиб берилган.

- 260 та экспортёр корхоналарга гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда 38 млрд. сўмлик суғурта мукофоти харажатлари қоплаб берилди. Бунинг натижасида маҳаллий тадбиркорлар томонидан 598 млн. АҚШ долларлик экспорт амалга оширилган.

- 236 та маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарга халқаро стандарт ва сертификатни жорий қилиш бўйича 36 млрд. сўмлик молиявий ёрдам кўрсатилди. Бунинг натижасида маҳаллий тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган махсулотлар ҳалқаро стандартларга мослаштирилиб, жахон бозорига сифат жиҳатидан рақобатлашадиган маҳсулотларни олиб чиқишга эришилиб, мазкур корхоналар томонидан 530 млн. АҚШ долларлик экспорт амалга оширилган.

- 332 та маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарга халқаро кўргазма-ярмарка тадбирларини ташкил этиш бўйича 37 млрд. сўмлик молиявий ёрдам кўрсатилди.

- 98 та маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарга даврий нашрларга обуна бўлиш, тақдимотлар ва реклама компанияларини ўтказиш бўйича 3,5 млрд. сўмлик молиявий ёрдам кўрсатилди.

- экспорт қилувчи корхоналарга ваколатли органларнинг мева-сабзавотлар, тўқимачилик маҳсулотлари ва буюмларини экспорт қилиш учун 149 мингта сертификатларни (фитосанитар сертификати, товарларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат, мувофиқлик сертификати) расмийлаштириш билан боғлиқ 32 млрд. сўмлик харажатлар қоплаб берилди.

 



Report Page