610 НАФАР ФУҚАРОГА НИСБАТАН МАЪМУРИЙ БАЁННОМА РАСМИЙЛАШТИРИЛДИ

610 НАФАР ФУҚАРОГА НИСБАТАН МАЪМУРИЙ БАЁННОМА РАСМИЙЛАШТИРИЛДИ


Зарафшон шаҳар ИИБ, Миллий гвардия, ҳамда Навоий вилояти санитария-эпидемиология назорат бошқармаси Зарафшон шаҳар филлиали ходимлари ҳамкорлигида шаҳар ҳудудида жорий йилнинг 27 май кунига қадар қўшма рейдлар ўтказилиб, 610 та ҳолатда карантин талаблари бузилганлиги аниқланди. Ниқобсиз юрган 544 нафар фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси (Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан баённомалар тузилди. 

Бундан ташқари карантин вақтида автотранспорт воситаларини ноқонуний бошқариб йўловчи ташиш билан шуғулланган 31 та автотранспорт воситаси, 8 та маиший хизмат кўрсатиш фаолиятини юритганлик учун ҳамда 10 та уюшган ҳолда кўчада бемақсад юрган, 15 та уй карантинини бузган, 2 нафар тадбиркор эса мижоз қабул қилиб, карнтин қоидаларини бузганликлари учун уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди ҳамда Навоий вилояти санитария-эпидемиология назорат бошқармасига юборилди.

Дилафрўз МУСТАҚИМОВА, Навоий вилояти санитария-эпидемиология 

назорат бошқармаси Зарафшон шаҳар филлиали инспектори.

https://t.me/zarafshon_shahar_axborot_xizmat



Report Page