61 та деҳқон бозорида санитария қоидалари ва гигиена нормативларга риоя этилмагани аниқланди
https://t.me/Rasmiy_xabarlar_OfficialБу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ахборот хизмати раҳбари Мафтуна Саидова маълум қилди:
✔️ Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан деҳқон бозорларида санитария ҳолатини талаб даражасига келтириш, овқатдан заҳарланишлар ҳамда аҳолини хавфсизлиги кафолатланган озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашни амалга ошириш мақсадида, жорий йилнинг 5 ойи мобайнида қуйидаги ишлар амалга оширилди:
◾️ Республикадаги 279 та деҳқон бозорларига 558 нафар малакали мутахассислар бириктирилди.
◾️ мутахассислар томонидан 61 та деҳқон бозорларида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларга риоя этилиши устидан назорат ўтказилди ва барчасида қоида ва нормаларга риоя этилмаганлиги аниқланди;
◾️ 73 нафар мансабдор ва жавобгар шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар тузилиб, қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун ҳудудий судларга юборилди;
◾️ тиббий кўрикдан ўтмаган 72 нафар сотувчилар аниқланиб, уларни тиббий кўрикдан ўтишлари ташкил этилди;
◾️ гўшт, сут, қандолат, салат ва нон маҳсулотларини савдо расталаридан ташқарида, аравачаларда, махсус кийимларсиз, тиббий кўрикдан ўтмасдан, санитария қоидаларига зид равишда савдо қилаётган 158 нафар фуқарога маъмурий баённома тузилиб, ўрнатилган тартибда жаримага тортилди;
◾️ сифати ва хавфсизлиги кафолатланмаган, яроқлилик муддати ўтган, органолептик кўрсатгичлари бўйича нормаларга жавоб бермайдиган 440198,5 кг. озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси тақиқланиб, ўрнатилган тартибда браковка қилинди;
◾️ деҳқон бозорлардаги санитария ҳолат ва мавжуд муаммолар бўйича юқори ташкилотларга 97 та тақдимномалар киритилди.
Шунингдек, деҳқон бозорларида бугунги кунга қадар қуйидаги муаммолар ўз ечимини топмасдан қолмоқда:
🔹 56 та деҳқон бозорида сув таъминоти киритилмаган. Жумладан, энг кўп қуйидаги ҳудудлар, Самарқанд вилоятида 53 та деҳқон бозорлар бўлиб шундан 24 тасида, Жиззах вилоятида 23 та деҳқон бозордан 7 тасида, Қашқадарё вилоятида эса 17 та деҳқон бозорида 6 тасида сув таъминоти киритилмаган.
🔹 Деҳқон бозорларнинг 152 тасида оқова сувларни йиғиш тизими мавжуд эмас. Жумладан Самарқанд вилоятида деҳқон 43 тасида, Жиззах вилоятида 23 та деҳқон бозордан 18 тасида, Андижон вилоятида эса 24 та деҳқон бозорида 17 тасида оқова сув тизими ташкил этилмаган.
🔹 88 та деҳқон бозорида гўшт сотиш учун махсус жиҳозланган павильонлар ташкил этилмаган. Жумладан, Самарқанд вилоятида 53 та деҳқон бозордан 22 тасида, Жиззах вилоятида 23 та деҳқон бозорлар бўлиб шундан 11 тасида, Сурхондарё вилоятида эса 20 та деҳқон бозоридан 11 тасида гўшт сотиш учун махсус жиҳозланган павильонлар мавжуд эмас.
🔹 123 та деҳқон бозорида сут ва сут маҳсулотларини сотиш учун махсус жиҳозланган павильонлар ташкил этилмаган. Жумладан Самарқанд вилоятида 53 та деҳқон бозордан 31 тасида, Сурхондарё вилоятида 20 та деҳқон бозорлар бўлиб шундан 13 тасида, Тошкент вилоятида эса 17 та деҳқон бозоридан 12 тасида сут ва сут маҳсулотларини сотиш учун махсус жиҳозланган павильонлар мавжуд эмас.
🔹 Республикадаги 30 та деҳқон бозорида ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари ташкил этилмаган. Жумладан Самарқанд вилоятида 53 та деҳқон бозордан 9 тасида, Жиззах вилоятида 23 та деҳқон бозорлар бўлиб шундан 7 тасида, Фарғона вилоятида эса 24 та деҳқон бозоридан 3 тасида ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари мавжуд эмас.
🔹 11 та деҳқон бозорида чиқиндиларни вақтинча йиғиш учун махсус чиқиндихоналар ташкил этилмаган. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 18 та деҳқон бозорлар бўлиб шундан 3 тасида, Фарғона вилоятида 24 та деҳқон бозорлар бўлиб шундан 2 тасида, Хоразм вилоятида эса 16 та деҳқон бозоридан 2 тасида чиқиндиларни вақтинча йиғиш учун махсус чиқиндихоналар мавжуд эмас.
🔹 61 та деҳқон бозорларида дезинфекция, дезартизация ва дезинсекция тадбирларини ўтказиш учун ваколатли ташкилотлар билан шартномалар тузилмаган. Жумладан, Жиззах вилоятида 23 та деҳқон бозорлар бўлиб шундан 17 тасида, Самарқанд вилоятида 53 та деҳқон бозордан 12 тасида, Қорақалпоғистон Республикасида эса 18 та деҳқон бозорида 10 тасида ваколатли ташкилотлар билан шартномалар тузилмагани аниқланди.
Республикадаги деҳқон бозорларининг санитария ҳолатини талаб даражасига келтириш борасида тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликдаги тадбирлар давом эттирилмоқда.