60 ЁШГАЧА 6 МАРТА СУДЛАНГАН ШАХСГА СУД ҲУКМИ ЎҚИЛДИ

60 ЁШГАЧА 6 МАРТА СУДЛАНГАН ШАХСГА СУД ҲУКМИ ЎҚИЛДИ

Ҳуқуқ олами канали @huquq_olami

Умр инсон учун атиги бир маротаба бериладиган неъмат. Уни қандай ўтказиш ҳар бир инсоннинг ўз қўлида ва хаётидан рози ёки кўнгли тўлмай охир дамгача пушаймонлик азобидан қоврилиб ўтиш ҳам унинг ўзига боғлиқ.

Тошкент шаҳрида туғилиб тақдир тақозоси билан Наманганга келиб қолган Икром Ихтиёров жорий йил январ ойида ўзининг 53 ёшини нишонлаганди. Одатда бу ёшдаги кишилар, “ҳамма нарса ёшликка хос, энди катта бўлиб қолдик”, дея ибратомуз ҳикоялар келтирадиган, ҳаётий тажрибалари, кўрган-кечирганлари, яхши-ёмоннинг боражак манзили, умр қадри борасида сўзлайдиган бўлиб қолишади.

Икром Ихтиёров эса афсуски энг кучга тўлиб, ишлайдиган давридан бошлаган “фаолияти”ни канда қилмади. Ёмонлик қобиғига ўралиб қолган бу шахс эгри йўлдан қайтмади. Бир неча бор қамалишига қарамай ўзига етарли сабоқни олмади. Олтмиш ёш оралиғида турган мазкур шахс қарангки, олтинчи бор судланиб темир панжаралар ортига равона бўлди.

Наманган шаҳар кичик туманлари оралиғида жойлашган “Яшил” деҳқон бозори”га ҳафтанинг ҳар шанба куни катта савдо тадбири бўлади. Ғоят тиқилинч бўладиган бозорда бир гал эски қилиғи хуруж қилиб турган И.Ихтиёров ҳам бор эди. у бозор томон ошиқаётган икки аёлнинг ортидан тушди. Улардан бири сўзлашиб бўлгач телефонини чўнтагига соларкан, тиқилинчдан фойдаланиб, устомонлик билан уни суғуришга муваффақ бўлди, аммо...

Назоратда бўлган шахснинг бу ҳатти-ҳаракати ИИБ ходимлари эътиборидан четда қолмади. Зудлик билан кўрилган чоралар Икромни вазиятдан чиқиб кетишига ҳам йўл қолдирмади.

Афсуски, умрнинг олтмиш йили оралиғига ўтган И. Ихтиёров ўзи таниган нопок йўлдан қайтмаган экан. У олтинчи маротаба суднинг қора курсисига ўтирди ва унинг бу галги қилмиши учун суд томонидан судланувчига 5 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.  

«Букрини гўр тўғрилайди», дейди халқимиз. Одатда ушбу мақол қилган хатосидан тўғри хулоса чиқармайдиган, жиноят устига жиноят содир қиладиган кишиларга нисбатан қўлланилади. 

Бу ёшда фарзандлар, набиралар тўйини қилиб элга ош беришади кишилар. Кишилар бор, муборак Ҳаж зиёратини қилиб ёшларга ҳалол ва харом фарқидан панд-насиҳатлар қилишади. Ўз ҳалолликлари туфайли топганларидан етим-есир, ночору бечора, касал-ногиронларни оталиққа олиб инсоний фазилатлари билан ибрат бўлишади. Қарангки, бундайларни асло давлатлари камаймайди, мухтожлик нима билишмайди. Кишилар бор...

Афсуски улар ночорликдан чиқа олмайдилар. На элга қўшиладилар, на юртга фойда келтирадилар. На оила саодати, на оталик (оналик) бахтини туядилар.

Ҳа, таниганингиздек, улар нопок ва ноқонуний йўлдан борганлар. Бу аянчли холат кўнгилни хира қилади албатта ва шу билан бирга биламизки, хушёрликка ундайди. Яқинларимизни, оиламиз, фарзандларимизни бу каби фожеадан асраш учун дилимизда ғалаён кўтаради.

Акрамжон Арипов

Олий суд катта консультанти


Ҳуқуқ олами каналига уланиш учун линкни босинг👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAE_2IK9N02cf7bK96g




Report Page