6 ой давомида республикада 4 минг 465 та ёнғин юз берди, 52 киши ҳалок бўлди, 101 киши тан жароҳати олди

6 ой давомида республикада 4 минг 465 та ёнғин юз берди, 52 киши ҳалок бўлди, 101 киши тан жароҳати олди

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Бугун АОКАда ўтказилган брифингда ФВВ Назорат ва профилактика бошқармаси бошлиғи ўринбосари Мавлонбек Досчанов 2022 йилнинг 6 ойи якунлари бўйича республикада юзага келган ёнғинлар билан боғлиқ вазият ҳамда ёнғинларнинг олдини олишга қаратилган чоралар ҳақида маълумот берди:

https://t.me/aokamediakontent

✔️ Жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида республикада юз берган ёнғинлар сони 4 минг 465 тани ташкил этиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 525 та (11 фоиз)га, ёнғинларда инсонларнинг ҳалок бўлиш ҳолатлари 52 тани ташкил этиб, 9 та (15 фоиз)га, инсонларнинг тан жароҳати олиш ҳолатлари 101 тани ташкил этиб, 36 та (26 фоиз)га камайган. 

▪️ Содир бўлган ёнғинлар ишлаб чиқариш корхоналарида 19 фоизга, 

▪️ ишлаб чиқариш цехларида 11 % га, 

▪️ қишлоқ хўжалиги иморатларида 29 % га, 

▪️ материалларни очиқ жойда сақлаш жойларида 11 % га, 

▪️ маданий-томоша муассасаларида 40 % га, 

▪️ маъмурий-жамоат муассасаларида 15 % га, 

▪️ аҳоли яшаш жойларида 13 % га, 

▪️ қурилаётган иморатлар ва фойдаланилмаётган иморатларда 29 % га, 

▪️ бошқа объектларда 24 фоизга, 

▪️ шунингдек, печларни қуриш ва ишлатиш қоидаларининг бузилиши сабабли юз берган ёнғинлар 22 фоизга, 

▪️ очиқ оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш оқибатида 28 %га, 

▪️ болалар шўхлиги оқибатида 7 %га, 

▪️ транспорт воситаларидан фойдаланиш ва тузилиш қоидаларининг бузилишидан 8 %га, 

▪️ технологик ҳодисалар оқибатидаги ёнғинлар 3 фоизга камайишига эришилган.

Бироқ, кунларнинг кескин исиб кетиши эвазига, фуқаролар томонидан ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинмаслиги оқибатида юз бераётган ёнғинлар ташвишли ҳисобланмоқда.

Июль ойининг биринчи ўн беш кунлигида ёнғинлар билан боғлиқ вазият фаоллашгани кузатилмоқда.

Ушбу даврда содир бўлган ёнғинлар 579 тани ташкил этиб, 95 таси қуриган ўсимликларни ёниши, 397 таси аҳоли турар жойлари ва 87 таси бошқа объектларга тўғри келмоқда.  

Бундай жазирама пайтларда фуқаролар томонидан ҳавони салқинлантирувчи турли электр қурилмалардан, айниқса, кондиционерлардан фойдаланиш даражаси ортиши табиий. Бироқ, кондиционердан узоқ муддат қаровсиз фойдаланиш, электр таъминоти қоидаларига риоя этмаслик, битта электр истеъмолчи учун мўлжалланган электр токи манбаларига катта қувватга эга бир-нечта истеъмолчиларнинг уланиши, электр кабелларнинг қизиши ва оқибатида ёнғин чиқишига сабаб бўлмоқда.

Шу нуқтаи назардан ҳар бир маиший техниканинг созлиги, унинг хизмат кўрсатиш муддати ва узоқ вақт давомида назоратсиз қолдирилмаслиги муҳим аҳамиятга эга.

Бундан ташқари, кунларнинг кескин исиб кетиши муносабати билан, корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда фуқаролар ўз ҳудудларини қуриган ўсимликлардан тозалашлари, уларни ёқмасликлари лозим.

Ёнувчан газ, нефть, нефть маҳсулотлари ва шу каби портлаб-ёниш хавфлилиги жиҳатидан хавфли бўлган моддалар ва материалларни қайта ишлаш, сақлаш ва реализация қилишга мўлжалланган объект раҳбарлари томонидан: 

● ер устида жойлашган сиғимларнинг сиртини қуёш нурини қайтарувчи бўёқлар билан бўялганлиги, 

● нафас олиш клапанларининг созлиги, 

● портлашдан хавфли ер устидаги жиҳозларга туташ майдонларнинг қуриган ўсимликлардан тозаланганлиги,

● корхоналар ҳудудида чекиш ва очиқ оловдан фойдаланишни тақиқлаш бўйича қатъий режим ўрнатилганлиги,

● етарли миқдорда бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланганлиги, 

● ёнғинга қарши сув таъминотининг ҳамда ёнғин ўчириш техникаларининг доимо соз ҳолатда бўлишининг таъминланганлигига алоҳида эътибор қаратиш лозим. 

Ёдда тутинг, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш орқали, Сиз ўзингизни ҳамда яқинларингизни ҳаёти ва соғлиғини ҳамда мол-мулки ва артоф-муҳитни ёнғин хавфидан ҳимоя қилган бўласиз.

Report Page