6- "Afrosiyob" замонавий поезди Тошкент марказий вокзалида кутиб олинди!

6- "Afrosiyob" замонавий поезди Тошкент марказий вокзалида кутиб олинди!


Бугун Тошкент марказий темир йўл вокзалида юқори тезликда ҳаракатланувчи янги “Афросиёб” замонавий поезди тантанали равишда кутиб олинди.  

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон темир йўлларида йўловчи ташиш сифатини янада ошириш, мамлакатимиз транспорт-коммуникация тизимларининг жаҳон стандартлари даражасига олиб чиқиш мақсадида 2011 йилда юртимизга дастлабки иккита “Афросиёб” замонавий поездлари ва кейинги яна иккита ҳаракат таркиби эса 2017 йилда олиб келинган эди. 

2019 йил июнь ойида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Испаниянинг “Patentes Talgo S.L.U.” компанияси билан яна иккита Талго-250 русумли юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларини сотиб олиш бўйича шартнома имзолади. Қиймати 57,5 миллион еврони ташкил этган ушбу шартномани молиялаштириш Испаниянинг “FIEM” жамғармаси омонидан амалга оширилди. Инвестиция лойиҳасига кўра, иккита поезддан ташқари, Испания компанияси тўртта Эконом-класс турдаги вагонлар, шунингдек, таъмир ишлари учун керакли ускуналар етказиб берилиши кўзда тутилган.

Мазкур шартномага мувофиқ жорий йил июль ойининг охирида юртимизга 1 та “Афросиёб” замонавий поезди ва қўшимча 4 та Эконом-класс турдаги вагонлар олиб келинган бўлса, бугун шартномада белгиланган навбатдаги “Афросиёб” замонавий поезди мамлакатимизга кириб келди. Бу билан юртимизга олиб келинган юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар сони 6 тага етди.

Эслатиб ўтамиз, бундан 10 йил илгари биринчи олиб келинган юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” замонавий поезди дастлаб Тошкент ва Самарқанд ўртасида ҳаракатлана бошлаган. Кейинчалик, “Афросиёб” замонавий поездларининг сони 4 тага етказилиб, Тошкент-Бухоро, Тошкент-Қарши йўналишларида қатновлари йўлга қўйилди. Бу поездларимиз ВИП-, Бизнес- ва Эконом-тоифадаги вагонларини, шунингдек Бистро-вагонини ўз ичига олади. Ҳозииги кунда ушбу замонаивй поездларимиз соатига 230 км тезликгача ҳаракатланмоқда ва Тошкентдан Самарқандгача 2 соат 08 дақиқа, Бухорогача 3 соат 51 дақиқа ва Қаршигача 3 соат 21 дақиқада масофани босиб ўтмоқда.

Янги поезд бугунги кунда Ўзбекистонда фойдаланилаётган ушбу турдаги поездлардан сезиларли фарқ қилмайди. 2та бош локомотив ва 11та, шу жумладан, 2 та ВИП-, 2та Бизнес-, 6та Эконом ва 1-та Бистро тоифадаги вагонлардан иборат. Янги поездлардаги ўриндиқлар сони – 286 та.

Яқин келажакда “Бухоро – Хива” йўналишидаги темир йўлда электрлаштириш ишлари якунлангач, юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларнинг Хива шаҳригача қатнови йўлга қўйилиши кўзда тутилган.



“O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖ



Report Page