ТЕМИР ПРОФИЛ ҚУВУРЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЛИНИЯСИ

ТЕМИР ПРОФИЛ ҚУВУРЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЛИНИЯСИ

 Торговый центр оборудования "Asia Star"

Профил трубалар турли соҳаларда кенг қўлланилади. Темир профиллар енгил, мустаҳкам ва тежамкор маҳсулот бўлганлиги боис қурилиш соҳасида кўп қўлланилади. Юртимизда охирги йилларда янги уйлар қурилиши аввалгига нисбатан бир неча баробар ортганлигини инобатга оладиган бўлсак, темир профилларга бўлган талаб фақат ортиб бормоқда. Сизларнинг эътиборингизга турли хил кўринишдаги темир профиллар ишлаб чиқариш учун сифатли линия лойиҳасини тақдим этамиз. Ушбу линия ёрдамида думалоқ, квадрат ёки тўртбурчак қувурлар ишлаб чиқариш мумкин.

Мазкур линиянинг қулай тарафи шундаки, қолипларни алмаштириш орқали думалоқ ёки тўртбурчак кўринишдаги турли ўлчамдаги профилларни чиқариш мумкин.

Қолипларни алмаштириш орқали қуйидаги ўлчамдаги профилларни чиқариш мумкин:

1. Думалоқ труба диаметри: ф380 - ф102 мм

   Труба қалинлиги: 0,8 мм - 3,5 мм

2. Квадрат труба ўлчамлари: 30*30 мм - 80*80 мм

   Тўртбурчак труба ўлчамлари: 30*50 мм - 50 - 100 мм

   Труба қалинлиги: 0,8мм - 3,5 мм

3. Труба узунлиги: 6,0 - 9,0 м

Хомашё:

Паст углеродли металл (δb≤500 МПа, δs≤235 МПа)

Металл лента:

Ички диаметр: ф580 - ф760 мм

Ташқи диаметр: ф1300 - 1500 мм

Металл лента эни: 160 - 320 мм

Металл лента қалинлиги: 1,2 - 4,0 мм

Максималь оғирлик: 5Т

Электроэнергия:

Қуввати: AC380V ± 10%, 3 фаза, 50 Гц ± 1.0%

Бошқарув қуввати: 220 ўзгарувчан ток ± 10%, бир фаза, 50 Гц ± 1,0%

Талаб этиладиган электр қуввати: ~500 кВт/соат

Совитиш тизими: Юқори частотали ускуналар учун резервуар: 30 м³, бир комплект

Сув айланиши учун совитиш резервуари: 25 м³, бир комплект

Сиқилган ҳаво босими: 0,4Мра; Оқим: 3,0м³/соат

Ишлаб чиқариш тезлиги: 20 - 80 м/мин 






ШАКЛ БЕРИШ ҚИСМИ
КАЛИБРЛАШ ҚИСМИ





Диққат:

Мазкур линиянинг нархига қолипларнинг баҳолари киритилмаган. Ишлаб чиқарилиши мумкин бўлган маҳсулотларнинг ўлчамлари турлича бўлиши мумкинлиги сабабли, қолиплар буюртмачининг талаблари асосида ясалади. Қолип нархи оғирлигидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир тоннаси учун 8000 АҚШ долларидан ҳисобланади. (Мисол учун, диаметри 60 мм бўлган думалоқ труба қолипининг оғирлиги 1,5 тонна бўлиб, жами нархи 12.000 АҚШ доллари).


  • Юқоридаги нархлар 15% ҚҚС сиз кўрсатилган.
  • Ускуналар учун кафолат 12 ойга тақдим этилади.
  • Ўрнатиб ишлатиб бериш хизматлари келишилган холда! 

  • Тўлов турлари: Ўзбекистон Республикаси пул бирлиги - сўмда нақд, электрон карта, пул ўтказиш йўллари билан қабул қилинади. Шунингдек, мижозларимизнинг ҳисоб рақамларида ўзларининг ёки Банкдан кредит кўринишида олинган АҚШ валюталари бўлса, Хитой Халқ Республикасидаги корхоналар билан тўғридан-тўғри шартнома ҳамда аккредитив шартномаларини расмийлаштириб берамиз!
  • Мазкур линияни келишувга кўра лизинг асосида ҳам харид қилишингиз мумкин!
  • Буюртма берилганидан сўнг талабга биноан ускуналарни ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва расмийлаштириш муддатларига аниқлик киритилади.