ЛАВАШ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ УСКУНАЛАРИ

ЛАВАШ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ УСКУНАЛАРИ

Торговый центр оборудования "Asia Star" - Оборудование для производства лаваша

Ушбу ускуналар ёрдамида юқори сифатли лаваш нонини ишлаб чиқариш мумкин. Мазкур ускуналар Эроннинг машҳур, ишончли корхонасида ишлаб чиқарилган. Ушбу корхона кўп йиллардан буён айнан нон маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган ускуналарни яратади ва дунёнинг 22 давлатига, хусусан, лавашнинг ватани ҳисобланмиш Арманистон, Грузия, Афғонистон, Ироқ ва бошқа давлатларга кўп йиллардан буён экспорт қилади. Бу ускуналар ёрдамида соатига 300 - 350 дона лаваш ишлаб чиқариш мумкин.


Мазкур мослама айнан лаваш хамирини тайёрлаш учун мос келади. Бир мартада бемалол 80 кг гача ун солиш мумкин.

Ушбу ускуна айнан лаваш хамирини ёйиб, кесиб бериш учун ихтисослашган. Хамир қалинлигини ўзгартириш мумкин, аммо диаметри бир хил ўлчамда бўлади.

Мазкур печь ёрдамида юпқа хамирли маҳсулотларни пишириш мумкин. Хусусан, бу печь лаваш маҳсулотини пишириш учун жуда қулай. Печь табиий газ ёрдамида белгиланган даражада қиздириб беради. Шунингдек, печьнинг айланиш тезлигини ҳам назорат қилиш мумкин.


Юқоридаги нархлар 15 % ҚҚС сиз кўрсатилган ва қуйидаги ҳаражатларни ўз ичига олади:

  • Asia Star компаниясининг хизмат хақи;
  • Тошкент шаҳридаги омборгача транспорт ҳаражатлари;
  • Ускуналар учун кафолат 12 ойга тақдим этилади.

Тўлов турлари: Ўзбекистон Республикаси пул бирлиги - сўмда нақд, электрон карта ва пул ўтказиш йўли билан қабул қилинади. Шунингдек, мижозларимизнинг ҳисоб рақамларида ўзларининг ёки Банкдан кредит кўринишида олинган АҚШ валюталари бўлса, Хитой Халқ Республикасидаги корхоналар билан тўғридан-тўғри шартнома ҳамда аккредитив шартномаларини расмийлаштириб берамиз!

Буюртма берилганидан сўнг талабга биноан ускуналарни ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва расмийлаштириш муддатларига аниқлик киритилади.

Шу билан бирга, ASIA STAR томонидан бизнес режа ишлаб чиқиш, ТИА (техник-иқтисодий асослаш), маҳсулотни калкуляциясини ҳисоблаб чиқиш, технолог ва ишлаб чиқариш учун хом-ашё топиб бериш хизматлари тақдим этилади.


Report Page