541 та ҳолатда амалда экилмаган бир миллиондан зиёд кўчатлар ҳисоботларга қўшиб ёзилган 

541 та ҳолатда амалда экилмаган бир миллиондан зиёд кўчатлар ҳисоботларга қўшиб ёзилган 


Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Ўктам Ўтаев маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.12.2021 йилдаги “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-46-сонли Фармони ижроси таъминлаш мақсадида жорий йилнинг “баҳор мавсуми” да 125 млн. туп дарахт ва буталарни муҳофаза қилиш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш, “яшил боғ”, Яшил белбоғ” ташкил этиш  борасида 07.03.2024 йилда 144-F –сонли Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши қабул қилинган.

Фармойишга мувофиқ баҳор мавсумида 139 млн. туп дарахт экилиши таъминлангангилиги тўғрисида электрон платформага киритилган.

Прокуратура органлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 500 минг туп дарахт ва буталар экилгна, “прокурор боғлари” ташкил этилган.

Прокуратура органлари томонидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва бош прокуратура ўртасида самарали идоралараро ҳамкорлик йўлга қўйилди.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ва дарахтларни кесишга эълон қилинган мораторий ижроси ўрганиб борилди.

Аниқланган ҳолатлар:

541 та ҳолатда амалда экилмаган бир миллиондан зиёд кўчатлар ҳисоботларга қўшиб ёзилган

441 та ҳолатда 580 минг туп кўчатлар суғориш тизими мавжуд бўлмаган жойларга экилган

35 та ҳолатда етказиб берилган кўчатлар ўз вақтида экилмаганлиги сабабли 19 мингдан ортиқ кўчатлар нобуд қилинган

7 232та ноқонуний дарахт кесиш ҳолати аниқланиб, ҳар бир нобуд қилинган дарахт учун 100 туп кўчатни коменсация тарзида экиш мажбурияти юкланди.

Ядро физикаси институти боғи (255 гектар), “Дархон” илмий тажриба хўжалиги (29,6 гектар), “Боботоғ” ва “Зарафшон” давлат ўрмон хўжаликлари ҳудудлари тўлиқ назоратга олиниб, жами 50 минг туп кўчат экилиши таъминланди.

 

 Табиий муҳофаза ҳудудлар ва ҳайвонот дунёсини ҳимоялаш мақсадида Бош прокуратура ва Экология, атроф - муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги қўшма топшириғи асосида ижарадаги 67 778 гектар ўрмон фонди ер майдонлари хатловдан ўтказилиб, 105 та ноқонуний қарор ва ижара шартномалари бекор қилинди.

Санитар тозалаш соҳасида

Санитар-эпидемиологик ва экологик хавфсизликни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, назорат тадбирлари натижасида белгиланган талабларга жавоб бермайдиган ва ўз ресурсини ўтаб бўлган 47 та чиқинди полигонининг фаолияти тўхтатилиб, ер майдонлари рекультивация қилинган ҳолда маҳаллий ҳокимиятлар захирасига ўтказилди.

           Сув ҳавзалари ва дарё ўзанларини муҳофаза қилиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳлари тузилиб, Сирдарё, Чирчиқ, Оҳангарон, Зарафшон, Оқдарё ва Қорадарё дарёлари ўзанларида кенг қамровли назорат тадбирлари ташкил қилинди.

Тадбирлар давомида 65,7 млрд. сўмлик 215 минг м3 норуда қазилмалар ноқонуний қазилганлиги ҳолатлари юзасидан 45 та жиноят иши қўзғатилди.

Дарёларнинг муҳофаза зоналаридаги 744 та ноқонуний чиқинди ташлаш жойлари бартараф этилиб, сув ҳавзаси минтақалари 17.200 тонна чиқиндидан тозаланди. Аҳолини қийнаётган 200 дан ортиқ экологик муаммолар барвақт аниқланиб,бартараф қилинди.

Ноқонуний эгалланган 29 677 гектар ер майдони ўрмон фонди ҳисобига қайтарилди.

Ноқонуний дарахт кесиш ҳолатлари мораторий эълон қилиниши натижасида икки баробарга камайди  (2020 – 10536,  2023 – 5472).

Табиатга етказилган зарар ва зиён учун компенсация тўловлари бўйича 400 млрд. сўмдан ортиқ пул маблағлари ундирилди.

Чиқиндилар билан ишлаш соҳасидаги 388,9 млрд. сўмлик дебитор қарздорлик ундирилиши, ўтказилган хатловлар натижасида аниқланган 129,7 млрд. сўмлик нореал  дебитор қарздорлик бартараф этилиши таъминланди.


Report Page