ЎПКАНИ СУНЪИЙ НАФАС ОЛДИРИШ МОСЛАМАСИ

ЎПКАНИ СУНЪИЙ НАФАС ОЛДИРИШ МОСЛАМАСИ

Торговый центр оборудования "Asia Star" - Искусственная вентиляция легких 

Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш ва касалларни даволаш учун замонавий ва қулай асбоб-ускуналар катта аҳамиятга эга. Шу ўринда сунъий нафас олиш аппаратлари ҳозирги кунда операция хоналарида, реанимация бўлимида, уй шароитида ва шошилинч ҳолатларда беморларнинг ҳаётини сақлаб қолишда муҳим омил бўлиб қолмоқда.

Биз сизга янги туғилган чақалоқлар ва катталарда табиий нафас олиш жараёнига кўмаклашувчи ёки уни тўлиқ алмаштирувчи ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратини тақдим этамиз.

Мослама экранида вентиляция параметрлари, хавф-хатар ва осциллограммани огоҳлантириш тизими мавжуд. Бир неча шамоллатиш усуллари ( IPPV, A/C, SIMV, SPONT / CPAP, SIGH, MANUAL) турли клиник талабларга жавоб беради.

Аппаратда босим тўлқинлари, оқим вақти ва юқори аниқликдаги кислород консентрациясини аниқлаш функцияси мавжуд. Беморнинг нафас олиши қулай бўлиши учун ҳавони иситиш ва намлаш мумкин. Тез кислород таъминоти, автоматик равишда икки дақиқа ичида юқори кислород истеъмолини беради.

Узоқ муддатга чидамли ихчам ички батарея фавқулоддаги вазиятларда энергия қувватини таъминлайди. Фойдаланишдан олдин ўз-ўзини текшириш ва тизимдаги хатоларни бартараф қилиш функцияси мавжуд.




Юқоридаги нархлар 15% ҚҚС сиз кўрсатилган. Ускуналар учун кафолат 12 ойга тақдим этилади.


Тўлов турлари: Ўзбекистон Республикаси пул бирлиги - сўмда нақд, электрон карта ва пул ўтказиш йўли билан қабул қилинади.