5 та ишонч телефон рақами 24 соат ишлаб турибди

5 та ишонч телефон рақами 24 соат ишлаб турибди



Зарафшон шаҳрида коронавирус инфекциясини аҳоли ўртасида кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида шаҳар ҳокимлиги ҳузурида тегишли ташкилотлар вакилларидан иборат штаб тузилган бўлиб, улар томонидан доимий равишда касалликни олдини олиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, ушбу режа асосида доимий равишда тарғибот-ташвиқод ишлари олиб борилмоқда. Штабда доимий равишда туни-кун давомида фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш мақсадида шаҳар ҳокимлиги, шаҳар Тиббиёт бирлашмаси ва СЭО марказида 5 та (79-573-00-22, 573-12-50, 573-25-25, 573-2627, 573-36-88) ишонч телефон рақамлари фаолият олиб бормоқда.   

Ушбу рақамларга мурожаат этишингизни сўраймиз. Сизга малакали шифокорлар томонидан тиббий маслаҳат ва ёрдам берилади. Унутманг, саломатлигингиз ўз қўлингизда! 

Зарафшон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.



Report Page