5-июн Бутун жаҳон атроф муҳитни муҳофаза қилиш куни 

5-июн Бутун жаҳон атроф муҳитни муҳофаза қилиш куни 

https://t.me/ekoqash

Ҳар йили 5 июн куни ўтказиладиган Бутунжаҳон атроф муҳитни муҳофаза қилиш куни бутун жаҳон жамияти эътиборини атроф-муҳитни муҳофаза қилиш муаммоларига жалб қилишдан иборат. Мазкур байрам 1972 йил 5 июнда атроф муҳитни муҳофаза қилиш қилиш бўйича Стокгольмда ўтказиладиган конференциянинг резолюциясига асосан қабул қилинди. Бу куннинг нишонланиши ҳар бир инсон атроф муҳитни муҳофаза қилиш учун ўз хиссасини қўшишга даъват этади.  

Мазкур кун хар йил турли хил шиорлар биан ўтказилади. Бу йилги Бутунжахон атроф муҳитни муҳофаза қилиш куни “Биологик хилма хилликни муҳофаза қилиш” шиори остида ўтказиш режалаштирилганлиги сабабли Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан Давлат қўриқхонаси худудида медиатур ташкиллаштирилди. Тадбирда Ўзбекистон 24 канали мухбирлари, Ўзбекистон Ахборот агентлиги ходимлари, Қашқадарё вилоят телерадиокампанияси ходимлари Ҳисор давлат қўриқхонаси ходимлари иштирок этишди.

Ҳисор давлат қўриқхонаси Ўзбекистоннинг жанубий-шаркий кисмида, Қашқадарё вилоятининг Шахрисабз, Яккабоғ ва Қамаши туманлари худудида, Ҳисор тоғ тизмасининг ғарбий ёнбағирларида, денгиз сатҳидан 1750 м дан 4421 м гача баландликда жойлашган бўлиб, у жанубий-шаркда Сурхондарё вилояти, шаркда Тожикистон Республикаси билан чегарадош. Қўриқхона 1983 йил Қашқадарё вилоятидаги икки мустақил Мираки ва Қизилсув қўриқхоналаринииг бирлаштирилиши натижасида, Ҳисор тоғ тизмаларининг жанубий-шарқий қисмидаги табиий комплексларнинг типик участкаларини асл холида мухофаза қилиш, улардаги табиий жараёнларнинг боришини ўрганиш хамда шу худудда йўқолиб бораётган флора ва фауна вакилларини сақлаб колиш мақсадидаташкил килинган.

Ҳисор давлат қўриқхонасида 43 йилдан буён  фаолият юритиб келаётган Бахтиёр Оромовнинг айтишларича 1500та умуртқасиз хайвонлар, судралиб юрувчилардан илонларнинг 10 тури, Ўзбекистон Қизил китобига киритилган қўнғир айиқ,ўрта осиё қўндизи,қор қоплони, туркистон силовсини, каби хайвонлар ҳамда 1000 дан ортиқ ўсимликлар бор шу ўсимликларнинг 200дан ортиғи доривор ўсимликлар ташкил этади. Қўриқхона яшаётган ҳайвонот оламининг ҳаёт тарзини ўрганиш мақсадида видеокамералар қўйилган булиб 10 йилдан бери кўриниш бермаётган қор барси илк марта кўриниш бергани жудаям ахамиятлидир. Шу кунгача  қор барсининг 3 та боласи хамда 2та она қор барси видеосёмкада кўриниш берган. 

Ҳисор давлат қўриқхонаси худудида ўтказилган медиатурдан кўзланган асосий мақсад диёримизнинг гўзал бетакрор табиати, доривор кўзни қамаштирадиган ўсимлик олами ва ноёб хайвонот оламини фуқароларга кўрсатиш ҳамда бу билан она табиатга атроф муҳитга нисбатан эҳтиёткорона муносабатта бўлиш тўйғусини шакллантиришдан иборат эди. 

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати


Report Page