5 ТА МУҲИМ ТАШАББУС АМАЛДА

5 ТА МУҲИМ ТАШАББУС АМАЛДА


“ЁШЛАР БИЗНИНГ КЕЛАЖАГИМИЗ”

Давлатимиз раҳбарининг бешта муҳим ташаббусини янада оммалаштириш мақсадида Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар Ёшлар марказида ташкил этилган “Беш ташаббус” доирасида ёшларимизга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, Нурафшон шаҳар ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалалари бўйича Нурафшон шаҳар ҳокимлиги, шаҳар прокрори, сектор раҳбарлари ташаббуси билан “Ёшлар бизнинг келажагимиз” шиори остида Беш ташаббус ижроси бўйича шаҳар босқич тадбирлар бўлиб ўтди.

Биринчи ташаббус Нурафшон ёшларнинг мусиқа, рассомлик, бўйича танлов бўлиб ўтди, ёшлармиз истеъдодларни намоиш этишди.

Иккинчи ташаббус ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишди, шахмат спорти бўйича шаҳар биринчилиги мусобақаси юқори савияда ўтди. 

Учинчи ташаббус аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишда Нурафшон шаҳар ёшлари ўзаро мусбоқада иштирок этишди. 

Тўртинчи ташаббус ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича Нурафшон шаҳар ёшлар ўртасида “Ёш китобхон” танлови ўтказилди.Ғолибларни Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев шаҳар прокрори Ф.Мирзаев, шаҳар ИИБ бошлғи О.Ғанибеков, ДСИ раҳбари С.Нарходжаевлар томонидан эсталик совғалари топширилди ва ҳар ойда бир маротаба ёшлар ўртасида “Ёш китобхон” танловни ўтказишга келишиб олинди. 

Бешинчи ташаббус бўйича Нурафшон шаҳар Бандликка кўмаклашувчи марказ томонидан ташкил этилган ярмаркада Корхона ва ташкилотлар бўш иш ўринлар иштирок этишди.Меҳнат ярмаркасига 300 ошиқ хотин-қизлар иштрок этишди.


Мазкур 5 ташаббус ёшлар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.

Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев ташаббускор истеъдодли ёшларни маданият марказида бадиий-ҳаваскорлик жамоаси, ёшлар театр-студияси ва “Ёшлар клублари” ташкил қилиш зарурлиги таъкидлаб ўтди. Хар бир йўналиш бўйича ғолиб бўлган ёшларни Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев шаҳар прокрори Ф.Мирзаев, шаҳар ИИБ бошлғи О.Ғаниев, ДСИ раҳбари С.Нарходжаевлар томонидан ёшларни муносиб тақдирлашди.



@Nurafshonpressa

Report Page