5 ТА МУҲИМ ТАШАББУС ИЖРОСИ
@Samtvr
Туманимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигидаги 2019 йил 19 мартда “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида”ги йиғилиш баёнини ижроси бўйича жорий йилнинг 29 сентябръ кунида 5 та муҳим ташаббус бўйича тадбирлар бўлиб ўтди

Биринчи ташаббус ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилади.

Тумандаги 31-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби ховлиси тасвирий санъат намуналари билан безатилган ҳамда ёш рассомлар томонидан ҳар-хил йўналишларда расм чизиш ишлари амалга оширилди. Мактабнинг кириш фоесида амалий санъат намуналари билан безатилди. Мактабнинг синфхоналарида мусиқа мактаблари ўқувчилари ва Маданият бўлими тўгарак аъзолари томонидан ижодий ишлар намойиши ташкил этилди. 31-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби концерт зали байрамона безатилди. Тадбир якунида 70 нафардан ортиқ иштирокчилар ташаккурномалар билан тақдирланишди.
Иккинчи ташаббус ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган.

Ургут туман 1-сон Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби биноси спорт зали ва футбол майдонида мусобақалар бўлиб ўтди. Футбол бўйича иккита жамоа ўзаро 30 минутдан икки тайим ўйинни ўтказишди. Спорт залда волеейбол бўйича 4 та жамоа ўзаро беллашув ўтказишди. Спорт мактабининг ҳовлисида стол тенниси бўйича бир вақтда 4 та спортчилар ўйин ўтказишди. Ҳовлининг қолган қисмларида бокс, карате, ўзбек жанг санъати, таэквондо, пинчак селат, спорт гимнастика спорт турларидан бадиий чиқишлар намойиш этилди. Тадбир сўнгида туман ҳокими ўринбосари И.Жабборов ғолиб чиққан жамоалар ва спортчиларни табриклаб уларга эсдалик совғаларини топширди.

Учинчи ташаббус аҳоли ва ёшлар ўртасида компютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган.
Самарқанд вилоят ҳокими Э.Турдимов билан тумандаги ёшлар иштирокида ўтказилган учрашувда, туман ёшлари томонидан Рақамли технологиялар ўқув маркази ташкил этилиши бўйича мурожаат қилинган эди. Призедентимизнинг 5 та ташаббуснинг учинчи йўналиши илгари сурган холда хамда вилоят ҳокимига туман ёшларини қилган мурожаатларини инобатга олган ҳолад “Аҳоли ва ёшлар ўртасида компютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш” доирасида туманда Рақамли технологиялар ўқув маркази ташкил этилиб, шу куни ўқув марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш Самарқанд вилояти худудий бошқармаси бошлиғи хам иштирок этиб, йиғилганларни ушбу ташкил этилган ўқув маркази билан табриклади. Шундан сўнг меҳмонлар ўқув маркази фаолияти билан танишдилар.

Тўртинчи ташаббус ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган.
Тўртинчи ташаббус туман Ахборот ресурс марказида ташкил этилди. Ташриф буюрганларга дастлаб тўртинчи ташаббус бўйича ташкил этилган ишларни таништириш харитаси тарқатилди, сўнгра Ахборот кутубхона маркази бино ичига кираверишда ўнг ва чап қанотда китобхонликка оид кўргазмали материаллар билан танишишди. Меҳмонлар кутубхонанинг абономентлар ва фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш ходимлари томонидан кутубхонага аъзо қилиш ишларида эштирок этишди. Шундан сўнг кутубхона ҳаёти акс эттирилган видеоролик намойиш этилди.

Бешинчи ташаббус хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларини назарда тутади.
Туманда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-кизларни бандлигини таъминлаш мақсадида, тумандаги хотин-қизларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида туман касаба уюшмаси томонидан 30 нафарига тикув мошиналари топширилиб, уларнинг бандлиги таъминланди. Шунингдек, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан тумандаги бандлиги таъминланмаган хотин-кизларни бандлигини таъминлаш максадида меҳнат ярмаркаси ташкил қилиниб, унда юздан ортиқ оғир ижтимоий вазиятга тушган хотин-кизлар қатнашди ва йигирмадан ортиқ хотин-қизлар иш билан таъминланди.
Тадбир якунида учта номинация бўйича ташаббус раҳбарлари фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Urgut tumani hokimligi axborot xizmati Toshmurodov Usmonjon