⚡️5 МИЛЛИОН СЎМЛИК УСТАМА КИМЛАРГА БEРИЛАДИ?
@ustozВазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 август кунги 425-сонли қарорига кўра умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган, ўқувчилари олий таълим муассасаларига ёки Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонларида энг юқори натижа кўрсатган педагог кадрлар Халқ таълими жамғармаси ҳисобидан устама олишга давогарлик қилиши мумкин.

Халқ таълими вазирлиги ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларнинг республика бўйича чекланган сонини (йиллик квота) белгилайди. Бу йилги квота 2 минг нафар педагог.
Ушбу малакали педагог кадрларга ва илғор ходимларга ҳар ойлик устама ҳамда бир марталик пул мукофотларини тўлаш ишларини мувофиқлаштириш учун Халқ таълими вазирлигида доимий равишда ишлайдиган Ишчи гуруҳ тузилади.
Давлат тест маркази умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларининг тегишли ўқув йилида ўқишга қабул қилишда олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳони ҳамда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаб тўғрисидаги маълумотларни (абитуриентлар ва имтиҳон ўтказилган фанлар бўйича) натижалари вазирликка тақдим этади.
Вазирлик ишчи гуруҳи умумий ўрта таълим муассасалари битирувчилари (ўқувчилари) томонидан тегишли ўқув йили қабулида олий таълим ташкилотларига, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонларида жамлаган баллардан келиб чиқиб йиллик квотани «Бошланғич таълим», «Аниқ ва табиий фанлар», «Хорижий тиллар», «Ижтимоий фанлар» ва «Амалий фанлар» йўналишлари бўйича туман (шаҳар)лар бўйича тақсимлайди ва ҳудудий кенгашларга тақдим этади.
Ҳудудий кенгашлар туман (шаҳар) квотасидан келиб чиқиб ҳар ойлик устама олиш учун номзодларни «Бошланғич таълим», «Аниқ ва табиий фанлар» «Хорижий тиллар», «Ижтимоий фанлар» ва «Амалий фанлар» йўналишлари бўйича туман (шаҳар) бўйича Ишчи гуруҳга тақдим этади.
Ҳар битта йўналиш бўйича тегишли туман (шаҳар) учун белгиланган ҳар битта квота ўрнига кўпи билан учта номзод тақдим этилади.
Ишчи гуруҳ томонидан унга тақдим этилган номзодлар орасидан устама тўланадиган малакали педагог кадрлар икки босқичли синов — тест ва суҳбат орқали танлаб олингач, уларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдорида ҳар ойлик устама тўлаш бошланади.
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇