5 972 та корхонада 11 315 та қонун бузилиш ҳолати аниқланган, 2 483 нафар мансабдор шахсга нисбатан 4 млрд 864 млн 600 минг сўм маъмурий жарималар қўлланилди

5 972 та корхонада 11 315 та қонун бузилиш ҳолати аниқланган, 2 483 нафар мансабдор шахсга нисбатан 4 млрд 864 млн 600 минг сўм маъмурий жарималар қўлланилди

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Бугун АОКАда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавжуда Мирзаева иштирокида ўтказилган брифингда Давлат меҳнат инспекцияси томонидан 2022 йил январь-март ойлари давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берилди:

https://t.me/aokamediakontent

✔️ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлиги Давлат меҳнат инспекция томонидан меҳнат, бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича 2022 йилнинг 3 ойи давомида 5 972 та корхоналарда назорат тадбирлари ўтказилган бўлиб, ушбу тадбирлар давомида 11 315 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган, ушбу қонун бузилишларни бартараф этиш бўйича иш берувчиларга 1 929 та ёзма кўрсатмалар ва 936 та тақдимномалар киритилди, 2 483 нафар мансабдор шахсларга нисбатан 4864,6 млн. сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилди.

Аниқланган қонун бузилишларнинг 3 626 таси меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ. Жумладан, 629 та (17 фоиз) ҳолатда ходимлар меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги йўл йўриқларидан ўтказилмасдан ишлашига рухсат берилган, 580 та (15 фоиз) корхонада меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ходимларни ўқитиш ва билимларини текшириш ташкил этилмаган, 315 та (8 фоиз) ҳолатда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар ва режалар ишлаб чиқилмаган, 200 та (5,5 фоиз) корхоналарда ходимлар тиббий кўрикдан ўтказилмаган, 184 та (5 фоиз) ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилмаган, 173 та (4,7 фоиз) ҳолатда ходимлар махсус кийимлар билан таъминланмаган, меҳнат шароитлари аттестациядан ўтказилиши мажбурий бўлган 144 та (3,9 фоиз) корхоналар ушбу аттестацияни ўтказмаган.

Мазкур меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмаслиги натижасида бахтсиз ҳодисалар содир этилиши ва касб касалликлари кўпайиб бормоқда. 

Жумладан, Республика бўйича жорий йилнинг 3 ойи давомида ишлаб чиқаришда юз берган 132 та бахтсиз ҳодисалар белгиланган тартибда махсус текширилди, шулардан 26 таси (19 фоизи) ўлим билан тугаган, 97 таси (73 фоизи) оқибати оғир ва 9 таси (6,8 фоизи) гурухий бахтсиз ҳодисаларни ташкил этди.

Юз берган бахтсиз ҳодисалар натижасида 42 нафар ходим ҳалок бўлган, 104 нафар ходим оғир тан жароҳати ва 4 нафари енгил тан жароҳати олган.

Ушбу бахтсиз ҳодисаларни махсус текшириш жараёнида 776 та аниқланган камчиликлар юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган 115 та ёзма кўрсатмалар берилди ҳамда қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйганлиги учун 110 нафар мансабдор шахсларга нисбатан 223 млн. сўмлик маъмурий жарималар қўлланилди.

Бундан ташқари, ўтказилган назорат тадбирлари давомида 1 259 таси иш ҳақини белгиланган муддатларда тўлаб бермаслик, 1 027 та ҳолатда таътиллар бериш тартибига риоя этмаслик, 657 та аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш, 654 таси меҳнат шартнома тузмасдан, норасмий равишда ходимлар меҳнатидан фойдаланган, 352 та меҳнат дафтарчаларини юритиш тартибини бузиш, 341 та ноқонуний ишдан бўшатиш ҳолатлари ҳамда бошқа турдаги қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган.

Қонун бузилишлар соҳалар бўйича таҳлил қилинганда қонун бузилишларнинг энг кўп халқ таълими тизимидаги ташкилот ва умумтаълим мактаблари мансабдор шахслари томонидан ўқитувчи ва бошқа ходимларининг меҳнат ҳуқуқлари бузилиши натижасида содир этилганлиги аниқланган, яъни 2 734 та (45 фоизи) ҳолатда ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилган.

Иккинчи ўринда, яъни 1 437 та (24 фоизи) қонун бузилишлар мактабгача таълим ташкилотларида содир этилган, 1 051 та (17 фоизи) қонунбузилишлар эса қишлоқ хўжалигида, 808 та (13 фоизи) ҳолатда тиббиёт муассасалари ходимларнинг ҳуқуқлари бузилган, 732 та (12 фоизи) ҳолатда қурилиш соҳасида содир этилган, 442 та (7 фоизи) олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида содир этилган, 221 та транспорт соҳасида (3,7 фоизи), 116 та (1,9 фоизи) банк ва молия муассасалари мансабдор шахслари томонидан содир этилган.

Ушбу соҳаларда доимий равишда назорат тадбирлари ўтказилиб, тақдимномалар киритилиши ва айбдор шахсларга нисбатан кескин чоралари кўрилишига қарамасдан ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилиши давом этмоқда. 

Ходимларни бузилган меҳнат ҳуқуқларини тиклаш борасида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан:

🔹 жорий йилнинг ўтган даврида 409 нафар ходимлар ноқонуний ишдан бўшатилганлиги сабабли ишга тикланди, шундан 184 нафари аёлларни ташкил этади;

🔹 351 нафар фуқароларни жами 6 млрд. сўмдан ортиқ миқдордаги иш ҳақларини ундириш учун фуқаролик ишлари бўйича судларга даъво аризалар киритилиб, ундириб берилди;

🔹 10 та ҳолатда бахтсиз ҳодисалар туфайли ходимлар ёки уларнинг оила аъзоларига 330 млн. сўмдан ортиқ миқдордаги товон пуллари ундириб берилди;

🔹 5 643 нафар фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқилиши натижасида 3 133 та мурожаатлар қаноатлантирилди ва 2 211 нафар фуқароларни бузилган меҳнат ҳуқуқлари тикланди, 2 037 нафар фуқароларга тегишли маслаҳат ва тушунтиришлар берилди;

🔹 корхона ва ташкилотларда иш вақтидан ташқари, дам олиш ва байрам кунлари ходимларни ишга жалб этишда қонунчилик талабларига риоя этилишини ўрганиш мақсадида 404 та мониторинглар ўтказилди ва 115 та ходимларнинг бузилган меҳнат ҳуқуқлари тикланди.

Фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ошириш, иш берувчиларга меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини қўлланилиши юзасидан жами 1 357 та тарғибот тадбирлари ўтказилди. Шундан 54 таси оммавий ахборот воситалари орқали амалга оширилган, 127 таси ижтимоий тармоқлар орқали амалга оширилган 868 та иш берувчилар билан жойларда семинарлар ўтказилган.