ЛЕГО ҒИШТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЛИНИЯСИ

ЛЕГО ҒИШТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЛИНИЯСИ

Узбекско-Китайский Торговый Дом "ASIA STAR" - Линия производства Лего кирпича

Бугунги кунда лего ғиштдан фойдаланиш қулайликлари инобатга олиниб, унинг қурилиш соҳасидаги оммабоплиги ва харидорлар орасида бўлган талаб ортиб бормоқда. 

Ушбу тадбиркорлик йўналиши истиқболли бўлганлиги сабабли, Сизга лего ғишт ишлаб чиқарувчи арзон ва сифатли линия тақдим этамиз.

Лего ғишт ишлаб чиқариш линияси қуйидаги ускуна ва мосламалардан иборат:

ЛЕГО ҒИШТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ УСКУНАСИ (БОШҚАРУВ ШКАФИ, АРАВА ВА КОНВЕЙР)

1. Фойдаланиладиган хомашё: Лой, тупроқ, цемент, қум, щебень ва шу кабилар.

2. Ишчи кучи: 4 киши.

3. Сувнинг нисбати лойнинг намлигига қараб мослаштирилади.

4. Ғиштнинг мустаҳкамлиги хомашёга боғлиқ бўлганлиги сабабли, ғиштни зичлигини ошириш учун цемент ҳажмини кўпайтириш лозим. Ғишт турган сари унинг мустаҳкамлиги ортиб бораверади.

5. Лойнинг ёпишқоқлиги тупроққа қараб фарқ қилади. Шунинг учун, лойнинг таркибий нисбатини маҳаллий шароитга қараб мослаштириш лозим (юқорида келтирилган хом-ашё таркибий нисбати маълумот учун берилган). 

6. Ғишт одатда 5-7 кун давомида қуёш нуридан асраш керак (фойдаланилган хом-ашё, температура ва намлик даражасига қараб ғиштни қотиш вақти турли хил бўлади).

7. Янги ишлаб чиқарилган лего ғиштларига кун давомида уч маротаба сув сепиб туриш лозим.

Берилган нархлар қуйидаги ҳаражатларни ўз ичига олган:

  • Asia Star компаниясининг хизмат хақи;
  • Белгиланган барча солиқлар;
  • Тошкент шаҳридаги омборгача транспорт ҳаражатлари;
  • Бож тўловлари;

Ускуналар учун кафолат 12 ойга тақдим этилади.

Ускуналарни ўрнатиш ва ишлатиб бериш хизматлари келишилган ҳолда қўшимча маблағ ҳисобига амалга оширилади.

Тўлов турлари: Ўзбекистон Республикаси пул бирлиги - сўмда нақд, электрон карта ва пул ўтказиш йўли билан қабул қилинади. Шунингдек, мижозларимизнинг ҳисоб рақамларида ўзларининг ёки Банкдан кредит кўринишида олинган АҚШ валюталари бўлса, Хитой Халқ Республикасидаги корхоналар билан тўғридан-тўғри шартнома ҳамда аккредитив шартномаларини расмийлаштириб берамиз!

Буюртма берилганидан сўнг талабга биноан ускуналарни ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва расмийлаштириш муддатларига аниқлик киритилади.

Шу билан бирга, ASIA STAR томонидан бизнес режа ишлаб чиқиш, ТИА (техник-иқтисодий асослаш), маҳсулотни калкуляциясини ҳисоблаб чиқиш, технолог ва ишлаб чиқариш учун хом-ашё топиб бериш хизматлари тақдим этилади.



Report Page