45-матн: Меърож вокеъаси ҳақ. Ҳақиқатда Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шахслари уйғоқ ҳолатларида сайр қилдирилдилар ва осмонга кўтарилдилар. Кейин Аллоҳ хоҳлаган юқори жиҳатгача кўтарилдилар. Аллоҳ хоҳлаган нарсалари билан У кишини иззату икро…
fitrat.uzШарҳ: Тепага кўтарилишда фойдаланиладиган нарсага меърож-нарвон дейилади. Аммо бу меърожнинг қанақалиги маълум эмас. Бунинг ҳукми бошқа ғайб нарсалар ҳукмидек. Яъни унга Иймон келтириб, қанақалиги тўғрисида бош қотирмаймиз.
Аллоҳ таоло бундай дейди:
" سبحان الذي أسرى بعبده ليلا من المسجد الحرام إلى المسجد الأقصى" الإسراء: 1
Маъноси: “Аллоҳ бир кечада Ўз бандаси Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламни Масжидул-Ҳаромдан Масжидул-Ақсога сайр қилдирган барча айбу нуқсонлардан пок зотдир”.
Исро ҳадисида: Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам жасадлари билан уйғоқ ҳолатларида Маккадаги Масжиди Ҳаромдан Қуддус шаҳридаги Масжиди Ақсогача, Буроққа минган ҳолда, Жаброил عليه السلام билан бирга сайр қилдирилдилар. У ерда пайғамбарларга имом бўлган ҳолда намоз ўкидилар. Буроқни масжид эшигининг халқасига боғладилар. Кейин ўша кечада Байтул-Мақдисдан Дунё осмонига кўтарилдилар. Жаброил Ул киши учун осмон дарвозасининг очилишини сўрадилар. Улар учун дарвоза очилди. У ерда башарият отаси бўлган Одамни кўрдилар... ҳатто олдида шаҳидларнинг жаннатдаги жойи бўлган Сидратул-мунтаҳода бўлдилар. (Сидротун мевалик дарахтдир. Баъзи уламолар ҳар бир олимнинг илми ниҳояга етадиган жойга сидратул-мунтаҳо дейилади, яъни бундан у ёғини Аллоҳдан бошқаси билмайди, дейишган). У кишини Аллоҳ таоло, Ўзи истаган неъматлари билан иззат-икром қилди, бевосита у киши билан гаплашди. Бирор киши ета олмаган маконга кўтарди, у киши билан Аллоҳнинг Ўзи яширин сўзлашди. Жаннат ва дўзах ҳолатларини кўрсатди. Ваҳий қилган нарсаларини ваҳий қилди. Бир кеча-кундузда беш маҳал намозни шариат қонунларига киритди. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қалблари кўрган нарсаларини ёлғонга чиқармади. Балки кўзлари билан кўрган ҳар бир нарса ҳақдир. Бу неъматлар, у кишига улуғлик ва бошқа пайғамбарлардан шарафлик бўлишлари, барча халқлардан мақомлари олий эканлигини билдириш эди. Бу муборак кечадаги Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган барча саҳиҳ ҳадислар ҳақдир.
Ақл юритган кишилар учун Меърож ҳадисида Аллоҳ таолонинг олийлик сифатини бир неча ўринда исбот қиладиган далиллар бор. (Яъни Аллоҳнинг Арш устига кўтарилганлиги, барча халқи устида, олий эканлиги исботланади.)