45 НАФАР ХОДИМГА ИШДАН БЎШАТИШ НАФАҚАСИ ТЎЛАБ БЕРИЛДИ

45 НАФАР ХОДИМГА ИШДАН БЎШАТИШ НАФАҚАСИ ТЎЛАБ БЕРИЛДИ


Чилонзор туман Санитария-эпидимология осойишталик маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5814-сонли Фармонининг ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.
Меҳнат кодекси 109-моддасида ишдан бўшатиш нафақаси берилиш тартиби кўрсатилган бўлиб, унга мувофиқ, меҳнат шартномаси бекор қилинганда қуйидаги ҳолатларда ишдан бўшатиш нафақаси тўланади:
иш берувчининг ташаббуси билан, ходим ўзининг меҳнат вазифаларини бажармаганлиги сабабли- шартноманинг бекор қилиниши бундан мустасно; тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган, ушбу кодекснинг 106-моддаси 1 ва 2-бандларида назарда тутилган ҳолатларга биноан, меҳнат шартномаси ушбу кодекснинг 106-моддаси 4-бандига биноан бекор қилинганда ишдан бўшатиш нафақаси тўланади, ишга қабул қилиш юзасидан белгиланган қоидалар ходимнинг айби билан бузилган ҳоллар (суднинг муайян лавозимни эгаллаш ёки муайян фаолият тури билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этиш ҳақидаги ҳукмини яшириш, сохта ҳужжатлар тақдим этиш ва ҳоказо) бундан мустасно; ходим янги меҳнат шартлари асосида ишни давом эттиришни рад этганлиги сабабли (89-модданинг тўртинчи қисми).
Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмас.

Ходимга штат жадвали ўзгариши билан янги шартлар асосида меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳар қандай ҳолатда ушбу нафақа тўланади.
Бироқ, мутасадди ташкилотлардан сўров орқали олинган маълумотлар таҳлил қилинганда фуқароларнинг аризалари, шунингдек мазкур соҳада ўтказилган таҳлиллар натижасида Чилонзор туман санитария- эпидэмиология осойишталик маркази томонидан 2019 йил 31 декабрда меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимларга ишдан бўшатиш нафақаси тўланмаганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан Чилонзор туман адлия бўлими томонидан киритилган таъсир чоралари натижасида 45 нафар ходимга  жами 66 493 063 сўм миқдорида ишдан бўшатиш нафақаси тўлаб берилди.

Чилонзор туман адлия
бўлими бош маслаҳатчиси
С.Рахмонов 


Report Page