ᅠᅠ

ᅠᅠ



Рекорд қувват захирасига эга аккумулятор яратилди

Аккумуляторнинг янги тури Американинг Our Next Energy (ONE) стартапи томонидан яратилди. Tesla Model S электромобилига ўрнатилган ушбу батарея прототипи автомобилга бир қувватлантиришда 1210 километр йўл босиш имконини берди. Tesla автомобилининг ушбу модели ўзининг батареясида 500 километр йўл боса олади.

Компания бошлиғи Мужиб Ижаз уларнинг батареясида хавфсизроқ ва экологик тоза материаллар ишлатилганлигини маълум қилди. "Биз батарея тузилишидан никел ва кобалтни чиқариб ташламоқчимиз, аммо юқори энергия зичлигини таъминловчи тузилмадан воз кечмоқчи эмасмиз", - деди Ижаз матбуот билан суҳбатда.


Report Page