42 отряд бошлиқлари нима учун бир йилдан буён иш ҳақисини ололмади?

42 отряд бошлиқлари нима учун бир йилдан буён иш ҳақисини ололмади?

Оралбай ДЖУМАНИЯЗОВ, Қораўзак туман адлия бўлими бошлиғи 

Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак тумани адлия бўлими томонидан фуқаролар З.К., Р.А., Қ.Қ., Б.Т. ва бошқа 38 фуқаронинг пахта йиғин-терими мавсумида теримчиларнинг отряд бошлиғи бўлиб ишлаганлиги ҳамда ишлаган даврлари учун жами 47 млн 185 минг сўмлик иш ҳақилари тўлаб берилмаганлигидан норозилик билдириб йўллаган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрь кунги 752-сон қарорига мувофиқ, пахта йиғим-терими мавсумида (пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотлари ва кластерлар фаолият юритаётган худудлардан ташқари) вақтинчалик ишсиз фуқаролардан тайинланадиган терим отряди раҳбарларига ҳар ойда 2 млн сўмдан ҳамда тажриба тариқасида ташкил этилаётган пахта терими марказларининг раҳбарлари (менеджерлари)га ҳар ойда 3 млн сўмдан истисно тариқасида фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги таклифи маъқулланган.

Лекин, шунга қарамасдан Қорақалпоғистон Республикаси Бандик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тегишли маблағлар ажратилмаганлиги сабабли, 42 отряд раҳбарларининг ис ҳақилари деярли бир йилдан буён тўлаб берилмаган.

Адлия бўлими аралашуви билан жорий йилнинг июль ойида мурожаат эгаларининг 47 млн 185 минг сўм иш ҳақилари нақд пулда ўндириб берилди.

Шунингдек, келгусида мана шундай қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш ва қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган ходимларга нисбатан чора кўриш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Бандик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига тақдимнома киритилди.

Оралбай ДЖУМАНИЯЗОВ,

Қораўзак туман адлия бўлими бошлиғи

Report Page