40 НАФАР ИНСПЕКТОРГА –ЯНГИ КОМПЬЮТЕРЛАР

40 НАФАР ИНСПЕКТОРГА –ЯНГИ КОМПЬЮТЕРЛАР


Қува тумани ИИБда ИИВ масъул ходими ва туман ИИБ бошлиғи томонидан ёш профилактика инспекторлари, уларнинг ота-оналари ҳамда мураббийлари иштирокида учрашув ўтказилди.

Тадбирда Ватанга муҳаббат, касбга садоқат тушунчалари, хизмат интизоми, қонунчилик ва касб маданияти тамойилларига амал қилиш, турли салбий иллатлардан йироқ бўлиш кераклиги ҳақида маслаҳат ва тавсиялар берилди. Бу борада ёш ходимларга бириктирилган мураббийлар ҳамда ота-оналарнинг масъулияти ҳақида сўз юритилди.

Йиғилиш давомида ҳуқуқ-тартибот масканларининг моддий техник базасини мустаҳкамлаш ва хизмат самарадорлигини янада ошириш мақсадида 40 нафар профилактика инспекторига янги компьютерлар тантанали равишда топширилди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

ўз мухбиримиз.

Фарғона вилояти.

Report Page