4 нафар пиёданинг умрига зомин бўлган ҳайдовчи 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди

4 нафар пиёданинг умрига зомин бўлган ҳайдовчи 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди



2024 йил 20 февраль куни фуқаро Ш.В. “Cобалт” русумли автомашинани "Қўқон-Мулкобод-Гулбоғ Пунган” автомобиль йўлининг Данғара туманидан ўтган қисмида бошқариб кетаётиб, бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг четида ҳаракатланиб кетаётган  бир нечта пиёдаларни уриб юбориб, йўл-улов ҳодисаси содир этган ва ҳодиса жойидан яширинган. Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида 26 ёшли ҳайдовчининг шахси аниқланган ва маст ҳолда автомобил бошқарганлиги маълум бўлган. Ўтказилган судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, ҳайдовчи Ш.В.нинг пешоби таркибида этил спирти ва кучли таъсир қилувчи “тропикамид” дори воситаси мавжудлиги аниқланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан ЖК нинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган Ш.В.га нисбатан "Қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Ушбу жиноят иши Қўқон шаҳар жиноят ишлари бўйича суди томонидан кўриб чиқилган.
Ҳайдовчи
Ш.В. судда айбига тўлиқ иқрорлик билдирган.

Суд ҳукми билан ҳайдовчи Ш.В. Жиноят кодексининг 117-моддаси 3-қисми “а” банди (хавф остида қолдириш одамлар ўлимига сабаб бўлиши) ва 266-моддаси 3-қисми “а” бандида (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одамлар ўлимига сабаб бўлиши) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган. Унга 3 йил барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазо манзил-колонияларда ўташ белгиланган.

Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Report Page