4 656 та кўп қаватли уй кириш йўлакларига 49,1 мингта ҳаракат датчикли лампа ўрнатилиши натижасида бир суткада 58,9 минг кВт соат электр энергияси иқтисод қилинди

4 656 та кўп қаватли уй кириш йўлакларига 49,1 мингта ҳаракат датчикли лампа ўрнатилиши натижасида бир суткада 58,9 минг кВт соат электр энергияси иқтисод қилинди


АОКАда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида Кўп қаватли уй-жойларда иссиқлик таъминотини янада яхшилаш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил

12 сентябрдаги 581-Ф/49-сон фармойишига асосан Республика иқтисодиёт тармоқлари, саноат корхоналари, хизмат кўрсатиш объектлари, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳани 2023/2024-йиллар куз-қиш даврида энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш мақсадида Республика ишчи гуруҳлари таркиби тасдиқланган.

Республика ишчи гуруҳи 2023/2024-йиллар куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари, аҳоли ва кўп квартирали уй-жой фондининг энергия ресурсларига бўлган эҳтиёжини узлуксиз таъминлаб бериш бўйича кунлик ишлар мониторинги олиб борилиб, йўл қўйилган камчиликларни тезкор бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Истеъмолчиларга иссиқлик энергиясини сифатли етказиб бериш ҳамда барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида иссиқлик таъминоти соҳасида маҳаллий бюджет маблағлари ва корхона ташкилотларнинг маблағлари ҳисобидан 31 та марказий ва маҳаллий, 803 та қозон ҳамда 572,9 км узунликдаги иссиқлик тармоқларида мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда 24 та қозонхона, 774 та қозон ва 560,5 км узунликдаги иссиқлик тармоқлари таъмирланди.

Иссиқлик таъминоти соҳасида мавсумга тайёрлаш учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилиши лозим бўлган Андижон вилоятида 2 та қозонхона, 4 та қозон ва 0,7 км узунликдаги иссиқлик тармоқлари;

Наманган вилоятида 7 та қозон ва 2,8 км узунликдаги иссиқлик тармоқлари;

Самарқанд вилоятида 1 та қозонхона ва 1 та қозон;

Сурхондарё вилоятида 2 та қозонхона, 6 та қозон ва 0,65 км узунликдаги иссиқлик тармоқлари;

Тошкент вилоятида 1 та қозонхона, 8 та қозон ва 6,83 км узунликдаги иссиқлик тармоқлари;

Фарғона вилоятида 5 та қозон ва Хоразм вилоятида 1 та қозонхона ва 1,4 км узунликдаги иссиқлик тармоқларида таъмирлаш ишлари зарурий маблағлар ўз муддатларида ажратилмаганлиги сабабли, “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниялари томонидан ишлар якунланмаган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июль “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 194-сон қарорининг 13-бандига асосан хоналарни иситиш эҳтиёжлари учун иссиқлик энергиясини беришда етказиб берувчи иситиш даврини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган муддатларда бошлайди ва тамомлайди.

Иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8оС дан паст бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган кундан кейинги кундан бошланиши, 8 оС юқори бўлганда эса тамомланиши керак.

Маълумот ўрнида, бугунги кунга қадар 8 та ҳудудда яъни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Самарқанд, Сурхондарё, Жиззах, Навоий, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида ҳудудий ҳокимликларнинг тегишли қарорларига асосан, 2023/2024 йиллар иситиш мавсуми бошланди

Куз-қиш мавсумида энергетика тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш, энергия ресурсларини кафолатли етказиб бериш юзасидан кўп қаватли уй-жой фонди, иссиқлик ва ичимлик сув таъминоти объектларини мавсумга тайёрлаш бўйича ҳам қатор ишлар амалга оширилди:

2023/2024 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида республикадаги 5 593 та кўп квартирали уйни таъмирлаш режалаштирилган. Таъмирлаш ишларига жами 280,5 млрд сўм (шундан, 182.8 млрд сўм республика ва маҳаллий бюджет, 73,4 млрд сўм бошқарув ташкилотлари, 24,2 млрд сўм ҳомийлик) маблағлар ажратилиши белгилаб олинган.

Жумладан:

2 000 та уйнинг 932 минг метр квадрат том қисми, 4 777 та кириш йўлаклари, 2 797 та электр тақсимловчи шитлар, 1 599 та уйнинг ертўла муҳандислик коммуникациялари, 1 228 та кўп квартирали уйнинг фасад қисмини таъмирлаш ҳамда подъездларга 1 632 та кодли қулфли эшиклар, 5 811 метр квадрат фрамуга ромлари ва 2 898 та энергия тежамкор сенсор лампалар ўрнатиш режалаштирилган.

Ҳозирги кунга қадар 5 531 та таъмирталаб кўп қаватли уйлар таъмирланди. 1 997 та уйнинг том қисми, 4 747 та кириш йўлаклари, 2 681 та электр қутилари, 1 583 та ертўла қисмидаги муҳандислик-коммуникация тармоқлари таъмирланди.

4 656 та кўп қаватли уйдаги кириш йўлакларига 49,1 мингта ҳаракат датчикли лампалар ўрнатилди ва натижада бир суткада 58,9 минг кВт соат электр энергияси иқтисод қилишга эришилди.

Шунингдек, Тошкент шаҳар туманларига бириктирилган вазирликнинг ишчи гуруҳлари жойларга чиққан ҳолда, кўп квартирали уйларни 2023-2024-йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишларини жадаллаштириш, мавжуд муаммоларни жойида бартараф этиш, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатни ўрганиш ҳамда мавжуд муаммолари бартараф этишга қаратилган амалий чора-тадбирларини амалга оширимоқда.

Тошкент шаҳар 12 та туманида 585 та маҳалла, 173 707 та якка тартибдаги хонадон, 11 077 та кўп қаватли уй мавжуд бўлиб, жами 701 658 та хонадонда 3 млн нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади.

Ишчи гуруҳ томонидан 2023 йилнинг 13 октябрь – 9 ноябрь кунлари Тошкент шаҳар 12 та туманининг 578 та маҳалласида 48 та кичик ишчи гуруҳлар ташкил этган ҳолда кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа ва бошқа объектлар ҳолати “маҳаллабай” ўрганилди.

Жами 13 950 та объект ўрганилди шундан, 7 177 та объектларда муаммолар аниқланди. (Жумладан, 5 570 та кўп қаватли уй, 161 та боғча, 134 та мактаб, 34 та поликлиника, 28 та шифохона, 10 та спорт-соғломлаштириш объектлари, 17 та маҳалла биноси ва бошқа объектларда муаммолар аниқланди.)

Шунингдек, 6 317 та кўп қаватли уй, ижтимоий соҳа ва бошқа объектларда аниқланган 11 406 та муаммоли масалалар бартараф этилди.


Report Page