ВАКУУМЛИ ҚАДОҚЛАШ УСКУНАСИ

ВАКУУМЛИ ҚАДОҚЛАШ УСКУНАСИ

Узбекско-Китайский Торговый Дом "ASIA STAR" -  Вакуумный упаковщик

Ушбу ускуна хар хил турдаги озиқ овқат махсулотларини вакуум холатида қадоқлаш учун мўлжалланган. Хусусан, ушбу ускуна ёрдамида гўшт махсулотлари, мева ва сабзавотлар, қуруқ мевалар, қурт, пишлоқ ва бошқалар. Вакуумли қадоқлаш орқали тадбиркорлар ишлаб чиқараётган маҳсулотларини сақлаш муддатини камида икки баробар ошира оладилар. Маҳсулот қадоқланганидан сўнг, ундаги барча кислород чиқариб ташланади. Бу эса ўз навбатида қадоқланган маҳсулот ичида бактерия ва микроблар пайдо бўлишини олдини олади.

Европа ва бошқа ривожланган давлатларга мева, сабзавотлар, айрим полиз экинлари, дуккакли ўсимликлар, зиравор ўсимликлар ва қуруқ мева маҳсулотларини экспорт қилиш учун уларни вакуумда қадоқлаш керак.

Ривожланган мамлакатларда вакуумда қадоқланган маҳсулотлар шу туркумдаги оддий қадоқланган маҳсулотлардан устунликларга эга.

Сабаби, тадқиқотчиларнинг маълум қилишларича, вакуумда қадоқланган мева ва савзавотларнинг сақлаш муддати 4 бараваргача кўпаяди. 

Тўлов турлари: нақд, электрон карта ва пул ўтказиш йўли (тўловлар Ўзбекистон Республикаси пул бирлиги-сўмда қабул қилинади).

Шунингдек мижозларимизнинг талабларига кўра, агар уларнинг ҳисоб рақамларида ўзларининг ёки Банкдан кредит кўринишида олинган АҚШ валюталари бўлса, Хитой Халқ Республикасидаги корхоналар билан тўғридан-тўғри шартнома ҳамда аккредитив шартномаларини қиламиз!

Бизнинг манзил Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, М.Уйғур кўчаси, 143-уй. Кўкча масжиди яқинида!