350 млн. сўмлик металл маҳсулотларини олиб, пулларини бермади
Ички ишлар вазирлиги2018 йил 21 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, шу йилнинг январь ойида Яккасарой туманида яшовчи У.А. фуқаро Ҳ.Т.га Нурафшон кўчасида янги кўп қаватли уй қураётганлигини айтиб, унга пулини ўн кун ичида беришини айтиб, алдов йўли билан умумий қиймати 350 млн. сўмлик металл маҳсулотларини олиб, берган ваъдасини бажармаганлиги кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, У.А. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси