32 туп “кўкнор” гиёҳвандлик воситаси аниқланиб, йўқ қилинди

32 туп “кўкнор” гиёҳвандлик воситаси аниқланиб, йўқ қилинди

Ички ишлар вазирлиги

2019 йил 29 апрель куни туман ИИБ ходимлари томонидан Бўка туманида ўтказилган тезкор тадбир натижасида вақтинча Бекобод шаҳрида яшовчи Х.Ю ўзи ишлайдиган Бўка тумани Жўрабод МФЙда жойлашган “Мустақиллик” фермер хўжалигига қарашли дала шийпонининг ер майдонида 32 туп “кўкнор” гиёҳвандлик ўсимлигини етиштираётганлиги аниқланиб, ёнидан эса 5 гр. “марихуана” гиёҳвандлик моддаси олинди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

Report Page