300 млрд. сўм миқдоридаги қисқа муддатли Давлат қимматли қоғозлари жойлаштирилди

300 млрд. сўм миқдоридаги қисқа муддатли Давлат қимматли қоғозлари жойлаштирилди

MoliyaPress

2019 йил 19 июлда Ўзбекистон республика валюта биржасида

160 кунлик давлат қимматли қоғозларини жойлаштириш бўйича навбатдаги электрон савдолар ўтказилди.

Аукцион савдоларида умумий номинал қиймати 300 млрд. сўм бўлган давлат қимматли қоғозлари бирламчи молия бозорларида жойлаштирилиб, уларни сотиб олиш учун 435 млрд. сўм ҳажмдаги буюртмалар келиб тушди.

Ўтказилган аукцион натижасига кўра қисқа муддатли давлат қимматли қоғозлари бўйича ўртача тортилган даромадлилик

йиллик 14,89 фоизни ташкил этди.

Қайд этиш жоизки, аукционда дилерлар томонидан берилган буюртмалар ҳажми савдога қўйилган қисқа муддатли давлат қимматли қоғозларининг умумий қийматидан (300 млрд. сўм) салкам бир ярим баробар ортиқ эканлиги мазкур молиявий инструментларга бўлган талабнинг юқори даражада сақланаётганини кўрсатади.

Шу билан бирга, қисқа муддатли давлат қимматли қоғозлари даромадлилигининг йиллик 14,89 фоизгача ошиши асосан, жорий ойда

700,0 млрд. сўм ҳажмда давлат қимматли қоғозларининг чиқарилиши, шунингдек, пул-кредит сиёсатининг қатъийлаштирилиши натижасида банк тизимидаги ликвидликнинг сезиларли даражада камайганлиги билан изоҳланади.

Келгусида давлат қимматли қоғозларини чиқариш бўйича Молия вазирлигининг қарорлари давлат қарзини диверсификациялаш ва уни самарали бошқариш ҳамда маҳаллий молия бозорларини ривожлантириш мақсадларидан келиб чиқиб қабул қилинади.