30-июнь Ёшлар куни

30-июнь Ёшлар куни


Мамлакатимизда ёшлар масаласи ҳар доим давлат сиёсати даражасидаги муҳим масала бўлиб келган. Сўнгги йилларда ёш йигит-қизларимиз учун яратилаётган кенг кўламдаги имконият ва шарт-шароитлар, уларнинг ўқиб-ўрганишлари, қизғин фаолият кўрсатишлари учун қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик нафақат юртдошларимиз, балки дунё ҳамжамиятини ҳам ўзига жалб этаётир. Иқтидорли талаба - ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг истеъдодини юзага чиқариш учун ҳар бир ҳудудда зарур шарт-шароитлар муҳайё қилинмоқда.

"Юртимизда байрамлар кўп, лекин ёшларга бағишланган алоҳида байрам йўқ. Бугун шу масалани ҳам ҳал этадиган вақт келди, - деганди бундан бир неча йил муқаддам, яъни 2017 йилда Ўзбекистон Президенти "Камолот" қурултойида.

Шундан сўнг "Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилган кун – 30 июнь санаси мамлакатимизда Ёшлар куни деб эълон қилинди ва ҳар йили байрам сифатида нишонланадиган бўлди.

"Ҳақиқатан ҳам, биз, ота-оналар, устоз ва мураббийлар сизларни, бутун Ўзбекистон ёшларини Ватанимиз, жамиятимизнинг ҳал қилувчи кучи деб биламиз ва сизлар ҳамиша халқимизнинг мана шундай юксак ишончига муносиб бўласиз, деб ишонамиз.

30 июнь — "Ёшлар куни" билан Янги Ўзбекистоннинг келажаги бўлган барча ёшларни самимий муборакбод этаман.

Шу муқаддас заминни асраб-авайлаш, меҳнаткаш халқимизнинг орзу-умидларини рўёбга чиқаришда Сизга суянамиз!

Яъни, Сиз ёшларга келажакда ўз соҳангиз бўйича етук кадрлар - Ветеринар биотехнолог, зоотехник ва бошқа соҳаларда юртимизни дунёнинг тараққий этган давлатлари қаторига олиб чиқишдек ниҳоятда шарафли ишда ишонишимизни, суянишимизни таъкидлаб, мана шу масъулиятли вазифани сидқидилдан адо этишда барча йигит - қизларга куч-қувват, улкан зафарлар тилайман!

Келажакдаги фаолиятингизга, ўқишларингизга  фақат ва фақат  омад ва зафарлар ёр бўлсин!

Яна бир бор, 30 июнь - Ёшлар куни муборак бўлсин!


Ҳурмат билан,

Худайназар Юнусов

Биология фанлари доктори, профессор

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган чорвадор,

СамДВМЧБУ ректори

Report Page