3-декабрь-"Халқаро ногиронлар куни”

 3-декабрь-"Халқаро ногиронлар куни”

Ангрен шаҳар Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари А.Т.Юсупов.

Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14-октябрдаги 47/3-сонли қарорига асосан ҳар йили “3-декабрь-Халқаро ногиронлар куни” сифатида Республикамизда кенг нишонланиши ҳукуматимиз тамонидан олиб борилаётган кучли ва манзилли ижтимоий ҳимоя сиёсатининг яққол исботидир. Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни янада кучайтириш айниқса,ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд ногиронларга ҳаётда кенг имконият ва шароитлар яратиб бериш масаласига алоҳида аҳамият бериб келинмоқда.

Ангрен шаҳрида ҳам ушбу сана муносабати билан Ангрен шаҳар 34-сонли таянч ҳаракат аъзолари шикастланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб интернатида азиз болажонларимиз ва тарбиячи устозлар учун Ангрен шаҳар Маънавият ва маърифат бўлими тамонидан режалаштирилган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Ушбу тадбирда уқувчилар тамонидан ҳам Ватанни мадҳ этувчи шеърлар ҳам ижро этилди.

Тадбирга Ангрен шаҳар Маданият бўлимининг "Чоқол" этнографик фольклёр жамоаси ҳодимлари тамонидан тайёрланган концерт дастури тадбир иштирокчиларининг кўнглига завқ бағишлади.

Тадбир сўнгида болажонларимиз ва кўп йиллардан бери ишлаб келаётган фаҳрий устозларга шаҳар Маънавият ва маърифат бўлимининг “ташаккурномалари ва эсдалик совғалари”  топширилди.


Ўтказилган тадбирда жами 105 нафар ўқувчи ва ўқитувчилар иштрок этишди.



Report Page