3 382 та жиноят ППХ саф бўлинмалари нарядлари иштирокида, 617 таси эса бевосита ППХ ходимлари томонидан фош этилди

3 382 та жиноят ППХ саф бўлинмалари нарядлари иштирокида, 617 таси эса бевосита ППХ ходимлари томонидан фош этилди

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


АОКАда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Жамоат тартибини сақлаш хизмати бошлиғи ўринбосари, подполковник Отабек Шарипов, ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Жамоат тартибини сақлаш хизмати Назорат-лицензиялаш фаолияти бўлими бошлиғи, подполковник Даврон Қосимов, ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Жамоат тартибини сақлаш хизмати бошлиғи, подполковник Шерзод Ибрагимов, ИИВ “Хавфсиз шаҳар” маркази давлат муассасаси директорининг биринчи ўринбосари Улуғбек Куланов, ИИВ ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов иштирокида ўтказилган матбуот анжумани тафсилотлари:

https://t.me/aokamediakontent

Сўнги вақтда мамлакатимизда барча соҳаларга ахборот-телекоммуникация технологияларини кенг жорий этиш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Барчамизга маълумки, Давлат раҳбари томонидан мамлакатимизда рақамли технологияларни ва электрон ҳукуматни ривожлантириш, барча давлат бошқаруви органларида, шу жумладан ички ишлар органларида ҳам рақамли инфратузилмани тўлиқ модернизация қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу борада, Ички ишлар вазирлиги тизимида фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш

ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларга давлат хизматларини кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида замонавий ахборот-телекоммуникация технологияларидан кенг фойдаланилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 12 февралдаги ПҚ–4988-сон қарорига мувофиқ Ички ишлар вазирлиги марказий аппарати ташкилий-штат тузилмасига Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозими киритилиб, ИИО фаолиятига ахборот технологияларини татбиқ этишда сақланиб қолган кўплаб тизимли муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш топширилди.

Ўз ўрнида, Таъкидлаб ўтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги ПФ–6196-сон Фармонига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 октябрдаги “Ички ишлар органлари фаолиятига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 645-сон қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор билан қуйидаги хизматлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда кўрсатилиши йўлга қўйилди:

Ўзбекистон ҳудудига чет давлат фуқароларини хориждан таклиф қилиш ва рухсатномани электрон шаклда олиш (https://my.gov.uz/uz/service/553);

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублигини тасдиқлаш бўйича тегишли ҳужжатлар ва маълумотномаларни электрон шаклда олиш (https://my.gov.uz/uz/service/561);

“Автомобиль тарихи” маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизмати (https://my.gov.uz/uz/service/80);

Озодликдан маҳрум этиш жойларида бўлган шахслар тўғрисида маълумот (шахс сақланаётган колония)ни электрон тарзда олиш (https://my.gov.uz/uz/service/611);

Автомототранспорт воситаларини қайта жиҳозлаш учун рухсатнома бериш жараёнини автоматлаштириш (https://my.gov.uz/uz/service/466).

Бундан ташқари, ҳайдовчининг йўл-патрул хизмати инспекторига тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлари ёнида бўлмаган тақдирда мазкур ҳужжатлар махсус планшет қурилмаси ёрдамида идентификация ID-картаси орқали текшириш амалиёти жорий этилди.

Яъни, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 135-моддаси (Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши)га тегишли ўзгартиришлар киритилиб, ҳайдовчининг ёнида ИИО ёхуд консуллик муассасалари томонидан берилган биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси мавжуд бўлган тақдирда, унинг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни, транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги, шунингдек транспорт воситасига эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисини ўз ёнида олиб юриши талаб этилмаслиги белгиланди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 октябрдаги 645-сон қарори билан ИИОда рақамли ва ахборот технологияларини кенг жорий этиш учун масъул этиб Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги «Инновация лойиҳалари ва аҳолига сервис хизматлари кўрсатиш маркази» давлат унитар корхонаси белгиланди.

Бугунги кунда ички ишлар органлари томонидан кўрсатилаётган давлат хизматлар сони

55 тани ташкил этади.

Адлия вазирлиги ҳамда Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг 2019 йил 31 июлдаги 6/136-сон қарорига асосан давлат органлари томонидан кўрсатиладиган “Давлат хизматлари ягона реестри” тасдиқланган.

Унга кўра, ички ишлар органлари томонидан кўрсатиладиган 55 та давлат хизматлари соҳавий хизматлар кесимида қуйидагича:

20 таси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизмати;

16 та Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати;

12 та Жамоат тартибини сақлаш бўлинмалари;

3 та Танспортда хавфсизликни таъминлаш бўлинмалари;

2 та Хавфсиз туризмни таъминлаш хизмати;

1 та Эксперт-криминалистика бўлинмалари;

1 та Тезкор маълумотлар бўлинмалари;

Янги Ўзбекистонни барпо этиш даврида алоҳида эътибор фуқароларга давлат хизматларини кўрсатишда ортиқча оворагарчиликнинг олдини олиш, навбат кутиб туриш каби ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида давлат идоралари томонидан аҳолига тақдим этиладиган хизматларни Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилишига қаратилди.

Бу борада ички ишлар органлари томонидан

2018 йилдан бошлаб дастлабки босқичда 5 та давлат хизматлари “ягона дарча” тамойили асосида тақдим этилиши бошланди ва бугунги кунга келиб уларнинг сони 9 тага ошди.

Шунингдек, яъна 28 та хизматлар электрон тарзда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали тақдим этилиши йўлга қўйилди.

Мисол учун, хорижга чиқиш учун биометрик паспорти ёки АйДи (ID) картани расмийлаштириш ёки судланмаганлик тўғрисида маълумотномаларни олиш учун энди ички ишлар органи биносига боришга зарурат қолмади.

Ички ишлар органлари тизимига янги ахборот тизимлари ва маълумотлар жорий этилиши баробарида, ҳозирги кунда ҳужжат алмашинувининг 56 % электрон кўринишда амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда ички ишлар органлари томонидан кундалик фаолиятга 47 та идоравий ахборот тизимлари жорий этилган. Уларнинг 9 таси Фуқароликни расмийлаштириш ва паспорт-виза соҳасидаги хизматларни кўрсатиш, 8 таси жазони ижро этиш йўналишида, 6 тадан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати, Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар маркази ҳамда Эксперт криминалистика бош маркази, 5 таси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида, 3 та Ахборот технологиялари, алоқа ва ахборотни ҳимоялаш бошқармасида ва 1 та Ташкилий департаментнинг электрон базаларидир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги “2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” 357-сон қарори билан тасдиқланган (3б-илова) 2022-2023 йилларда Ички ишлар вазирлигида рақамли трансформация жараёнларини жадаллаштириш бўйича “Йўл харитаси”га мувофиқ Ички ишлар вазирлиги марказий аппаратида маълумотларни қайта ишлаш ягона марказини яратиш ва ягона ҳимояланган электрон ҳужжат айланиш тизимини жорий қилиш бўйича амалий тадбирлар давом эттирилмоқда.

Жумладан, келтириб ўтилган йирик лойиҳалар бўйича барча тегишли ҳужжатлар ишлаб чиқилди ва мутасадди идоралар томонидан эксперт хулосалари олинди.

Мазкур ҳужжатлар асосида ички ишлар органлари ҳимояланган ягона тармоғини модернизация қилиш, ягона ҳимояланган “E-hujjat” электрон ҳужжат алмашинуви ахборот тизимини жорий қилиш, ходимларни ахборот тизимларидан фойдаланишини назорат қилиш

ва конфиденциал маълумотларни мониторинг қилиш тизимини жорий қилиш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Вазирлик аппаратида Маълумотларни қайта ишлаш ягона марказини яратиш, унга тарқоқ ҳолда жойлашган барча ахборот тизимлари ва маълумот базаларини ўтказиш ҳамда ягона интеграциялашган платформани жорий этиш бўйича инженерлик ишлари амалга оширилиб, алоҳида сервер хона шай ҳолатга келтирилди.

Ҳозирги кунда юқорида келтириб ўтилган Президент қарорлари асосида ишлар тизимли равишда амалга оширилиб, Бошқарма томонидан мувофиқлаштирилмоқда.

Шунингдек, жамоат хавфсизлиги ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш тизимини тўлақонли ташкил этиш мақсадида “Хавфсиз шаҳар” маркази фаолиятини такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозирда вазирлик ва идоралар билан келишиш жараёнида (ID-72075).

2022 йил 10 ойи мобайнида Жамоат хавфсизлиги департаменти Жамоат тартибини сақлаш хизмати ҳамда унинг қуйи тизимлари томонидан мамлакатда жамоат тартибини сақлаш

ва хавфсизликни таъминлаш соҳасида бир қатор ишлар амалга оширилди.

1. Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш бўйича:

Ҳисобот даврида, республика ҳудудида 75 млн 744 минг нафар фуқаролар иштирокида жами 146 678 маротаба оммавий тадбирлар, ўтказилиб, уларда ички ишлар органлари томонидан жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлиги тўлақонли таъминланди.

6 677 та ижтимоий-сиёсий, 13 432 та маданий, 7 986 та спорт ва 118 583 та турли тадбирлар.

Ҳисобот даврида жами 3 382 та жиноятлар ППХ саф бўлинмалари нарядлари иштирокида, 617 таси эса бевосита ППХ ходимлари томонидан фош этилди, 3 412 та жиноятларнинг олди олинди.

Тезкор хизмат ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган ишлар натижасида ППХ саф бўлинмалари нарядлари томонидан 1 508 нафар қидирувда юрган ва 157 нафар бедарак йўқолган шахслар аниқланди.

Кўча ва жамоат жойларида “совуқ қурол” билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш мақсадида ўтказилган профилактик тадбирлар натижасида ўтган давр мобайнида ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлган буюмларни олиб юрган жами 56 315 нафар шахслар аниқланиб, улардан жами 56 406 дона (45 824 дона пичоқ, 800 дона бита, 1 122 дона кастет, сурикен ва кистенилар ҳамда 8 660 дона бошқа) ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлган буюмлар тортиб олинди.

Шу жумладан, ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлган буюмларни олиб юрган 816 нафар вояга етмаганлар аниқланиб, улардан (жами 823 та совуқ қурол) 456 дона пичоқ, 21 дона бита,

204 дона кастет, сурикен ва кистенилар ҳамда 142 дона бошқа ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлган буюмлар тортиб олинди.

2. Назорат-лицензиялаш фаолияти бўйича:

Назорат-лицензиялаш масалалари бўйича 15 557 нафар фуқаро ва 5 290 нафар турли ташкилотлар вакиллари қабул қилиниб жами 19 869 маротаба рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар расмийлаштирилди.

737 маротаба портловчи моддалар муомаласи соҳасида, 14 920 маротаба фуқаровий ва хизмат қуроли муомаласи соҳасида, 3 851 маротаба муҳр ва штампларни тайёрлаш ва уларни йўқ қилиш бўйича, 361 маротаба гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорлар муомаласи соҳасида.

Баён этилганлар билан бирга, табиат бойликларини асраб-авайлаш, браконьерликка қарши кураш, қонунга хилоф равишда ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ресурсларини овлаш, сотиш ва республикамиздан олиб чиқиш ҳолларини олдини олиш борасида ҳамкорликда 12 871 маротаба йўналтирилган рейдлар ва мақсадли текширувлар ўтказилиши натижасида жами 2 547 нафар ҳуқуқбузарлар аниқланди.

162 нафар ноқонуний равишда хайвонот дунёси объектларини овлагани учун, 239 нафар балиқ ва балиқ маҳсулотларини овлагани учун, 1 486 нафар дарахт кесганлиги учун, 636 нафар ўсимлик дунёси объектларини тергани учун, 24 нафар тақиқланган ҳудудда ўқотар қурол билан бўлганлиги учун.

Шулардан 2 493 нафари маъмурий ванафари жиноий жавобгарликка тортилди.

Браконьерларга 6 млрд 119 млн 928 минг 600 сўм миқдорида жарима солиниб, улардан 52 дона ўқотар қурол, 4 579 метр тақиқланган балиқ овлаш анжомлари, 29 дона қайиқлар, 5 та автотранпорт, 6 917 кг балиқ ва балиқ маҳсулотлари, 133 кг хайвон гўшти, 3 661 дона кесилган дарахт ва 2 027 дона терилган ўсимлик дунёси объектлари олиб қўйилди.

3. Кинология бўлинмалари бўйича

Ҳозирги кунда, ички ишлар органлари Кинология бўлинмаларида жами 868 бош хизмат итларидан 694 боши (107 бош портловчи, 229 бош гиёҳванд, 19 бош антитеррор, 325 бош

из-қидирув ва 14 бош қўриқлаш) махсус йўналишлар бўйича тайёрланган бўлиб, улардан жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда ҳамда содир этилган жиноятларни изи совумасдан фош этишда самарали фойдаланиб келинмоқда.

Хусусан, ҳисобот даврида кўрилган чора-тадбирлар натижасида ўтган давр мобайнида хизмат итлари иштирокида 2 498 та турли кўринишдаги (71 та қотиллик, 27 та босқинчилик, 60 та талончилик, 1 521 та ўғрилик, 679 та гиёҳвандлик билан боғлиқ ва 140 та ўзга) жиноятлар фош этилиб, жиноятчилардан 81 кг дан ортиқ гиёҳванд моддалар аниқланиб олинди.

4. Эпизоотик ва эпидемик вазиятни барқарорлаштириш борасида:

Жойлардаги карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмалари ҳудудий ветеринария хизматлари билан ҳамкорликда жами 11 524 маротаба ўта хавфли юқумли касалликларнинг олдини олишга қаратилган рейд тадбирларда қатнашди.

6 180 маротаба деҳқон бозорларида,  2 303 маротаба мол бозорларида, 3 041 маротаба бошқа жойларда (савдо объектлар, ярмарка ва ҳ.з.).

Мазкур тадбирлар доирасида истеъмолга яроқсиз ва ветеринария-санитария қоидаларига зид бўлган жами 68 671 кг истеъмолга яроқсиз махсулотлар олинди.

45 905 кг гўшт ва унинг маҳсулотлари, 20 641 кг сут ва унинг маҳсулотлари, 2 125 кг номаълум шароитда тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотлари.

Республиканинг истеъмол бозорлари ва аҳоли яшаш пунктларида ўтказилган тадбирларда ветеринария-санитария тартиб-қоидаларини бузган 1 615 нафар шахслар аниқланиб, уларга 147 млн 388 минг 475 сўм жарима солинди. Мутасадди идора ва ташкилотларга 268 маротаба тақдимномалар киритилди.

Report Page