ҒИШТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЛИНИЯСИ

ҒИШТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЛИНИЯСИ

Узбекско-Китайский Торговый Дом "ASIA STAR" - Линия по производству кирпича

Ғишт – иссиқ, совуқ, нам ва қуруқ иқлимга мос экологик тоза маҳсулот бўлиб, асрлар давомида ўлкамизнинг асосий қурилиш маҳсулотларидан бири бўлиб келган. Ўзбекистоннинг ҳозирги қурилиш бозорида ҳам ғиштга бўлган талаб фақат ўсиб бормоқда. Ўтган йиллар давомида ушбу турдаги ғиштлар катта қўл меҳнатини талаб қилган бўлса, ҳозирги кунда ғишт ишлаб чиқариш жараёнини осонлаштирувчи ва унинг сифатини оширувчи янги техналогиялар жорий этилмоқда. Кўплаб тадбиркорлар ушбу янги ускуналар ёрдамида катта ва кичик ишлаб чиқариш корхоналарини йўлга қўймоқдалар.

Ушбу линия соатига 8000-10000 дона ғишт ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Линия қуйидаги ускуна ва мосламалардан иборат: 

Таъминловчи мослама линиянинг бошланғич ускунаси бўлиб, хомашёни бирламчи майдалаш ва дробилкага етказиб бериш вазифасини бажаради. 

Ушбу ускуна бирламчи ишлов берилган маҳсулотни майдалаш учун ишлатлади. Двигатель, иккитали вал, тасмали узатгич, скипер каби қисмлар майдалаш ускунасининг асосини ташкил этади.

Икки валли аралаштириш мосламаси дастлабки ишловдан ўтган хомашёни сув билан аралаштириб беради.

Ушбу ускуна тайёрланган лойни катта босимда зичлаб, ичидан ҳаво пуффакчаларини чиқариб ташлайди ва белгиланган шаклда маҳсулот чиқаради.

Ушбу мослама вакуумли экструдердан чиққан маҳсулотни бўлакларга кесиб, тайёр ғишт кўринишига келтиради.

Берилган нархлар қуйидаги ҳаражатларни ўз ичига олган:

  • Asia Star компаниясининг хизмат хақи;
  • Белгиланган барча солиқлар;
  • Тошкент шаҳридаги омборгача транспорт ҳаражатлари;
  • Бож тўловлари;

Ускуналар учун кафолат 12 ойга тақдим этилади.

Ускуналарни ўрнатиш ва ишлатиб бериш хизматлари келишилган ҳолда қўшимча маблағ ҳисобига амалга оширилади.

Тўлов турлари: Ўзбекистон Республикаси пул бирлиги - сўмда нақд, электрон карта ва пул ўтказиш йўли билан қабул қилинади. Шунингдек, мижозларимизнинг ҳисоб рақамларида ўзларининг ёки Банкдан кредит кўринишида олинган АҚШ валюталари бўлса, Хитой Халқ Республикасидаги корхоналар билан тўғридан-тўғри шартнома ҳамда аккредитив шартномаларини расмийлаштириб берамиз!

Буюртма берилганидан сўнг талабга биноан ускуналарни ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва расмийлаштириш муддатларига аниқлик киритилади.

Шу билан бирга, ASIA STAR томонидан бизнес режа ишлаб чиқиш, ТИА (техник-иқтисодий асослаш), маҳсулотни калкуляциясини ҳисоблаб чиқиш, технолог ва ишлаб чиқариш учун хом-ашё топиб бериш хизматлари тақдим этилади.



Report Page