СИНТЕТИК НЕФТЬ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЛИНИЯСИ

СИНТЕТИК НЕФТЬ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЛИНИЯСИ

Узбекско-Китайский Торговый Дом "ASIA STAR" - производственное оборудование для переработки шин

Ушбу линия ёрдамида яроқсиз автомобиль шиналарини қайта ишлаб, синтетик нефть маҳсулотига айлантириш мумкин. Линия бир суткада 10 тонна яроқсиз шиналарни қайта ишлаш учун ихтисослашган.

Ишлаб чиқариш линияси учун зарур майдон: 300м² (25 метр узунлик, 12 метр эни ва 6 метр баландлиги бўлган жой.

Хомашё сақлаш ва офис учун умумий майдон: 600-800м².

Ишчилар сони: 3-4 киши.


  • Синтетик нефть 40-45% (400-450л)
  • Углерод қолдиқлари 25-35% (250-350кг)
  • Металл 10-20% (100-200кг)
  • Газ 7-10%

Синтетик нефть - таркиби бўйича табиий нефть билан бир хил. Бу маҳсулотни нефть қайта ишловчи корхоналарга сотиш мумкин ва ундан бензин ҳамда дизель ёқилғиси ишлаб чиқарилади. Бундан ташқари синтетик нефтьни қайта ишламай мазут ва ёқилғи сифатида фойдаланиш мумкин. Шунингдек бу маҳсулот асфальт ишлаб чиқариш учун зарур хом ашё ҳисобланади.

Углерод қолдиқлари – таркиби бўйича кўмирга яқин. Бу маҳсулотдан кўмир брикетлари, лак-бўёқ маҳсулотлари учун ранг, резина ишлаб чиқариш учун хомашё сифатида фойдаланиш мумкин.

Металл – бу хом ашёни металл қайта ишловчи корхоналарга металлолом сифатида сотиш мумкин.

Газ – ёқилғи сифатида фойдаланиш мумкин.


Шиналар реакторга солинишидан олдин кесиб, ихчамроқ хажмга келтирилади.

Тўлов турлари: нақд, электрон карта ва пул ўтказиш йўли (тўловлар Ўзбекистон Республикаси пул бирлиги-сўмда қабул қилинади).

Шунингдек мижозларимизнинг талабларига кўра, агар уларнинг ҳисоб рақамларида ўзларининг ёки Банкдан кредит кўринишида олинган АҚШ валюталари бўлса, Хитой Халқ Республикасидаги корхоналар билан тўғридан-тўғри шартнома ҳамда аккредитив шартномаларини қиламиз!

Бизнинг манзил Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, М.Уйғур кўчаси, 143-уй. Кўкча масжиди яқинида!

Report Page