Кун тарихи

Кун тарихи

Uzpharmagency | Press

Камёб касалликларни ўрганиш бўйича Европа ташкилотининг ташаббуси билан 29 февраль йилнинг энг камёб куни бўлганлиги сабабли, шу куни Халқаро камёб касалликлар кунига расмий мақом берилди.

Бу куннинг мақсади - камёб касалликлар билан оғриётган беморлар муаммоларига кенг жамоатчиликни жалб қилиш, ҳамда бу касалликлар бўйича тушунчаларини кенгайтириш, касалликларнинг инсон ҳаётига таъсири ҳақида маълумотлар бериш. Камёб касалликларнинг турли асоратларига қарамай, беморларнинг муаммолари бир хил.

Булар тўғри диагноз қўйилмаслиги, кечиктирилиб диагноз қўйилиши, сифатли маълумотларнинг кўп ҳолларда касаллик ҳақида илмий билимларнинг сифатли тиббий ёрдамнинг йўқлиги ва даволанишдаги қийинчиликлардир.

Камёб касалликлар тиббиётнинг ҳар бир соҳасида бор. Уларнинг тахминан 80%  ирсий хусусиятга эга. Экспертларнинг баҳолаши бўйича,  5-7 мингга яқин  камёб касалликлар инсон ҳаёти учун хавфли.

Улардан энг антиқа касалликлар: Кабуки синдроми, Паллистера- Киллиана синдроми, суяк гетероплазияси, Ниман – Пик касаллиги, Гоше касаллиги.

Кўп учрайдиган камёб касалликлар: муковисцидоз, гемофилия, саратоннинг турли кўринишлари, миелома, Альцгеймер касаллиги, Гентингтон касаллиги ва бошқалар.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Кўпроқ янгиликлар бизнинг @Uzpharm_agency telegram-каналида

Манзилимиз: 100084 Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси, 1-А уй.

Телефон: (998 71) 203-81-81

Электрон манзил: farmagentlik@minzdrav.uz

Uzpharmagency расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | Twitter

Report Page