29 ЙИЛ ИЧИДА ЭР-ХОТИН МУНОСАБАТЛАРИ ҚАЙ ДАРАЖАДА ЎЗГАРДИ ?

29 ЙИЛ ИЧИДА ЭР-ХОТИН МУНОСАБАТЛАРИ ҚАЙ ДАРАЖАДА ЎЗГАРДИ ?

@Oilamarkazi

Telegram | Facebook | Instagram | www.oilamarkazi.uz 


“Оила ” илмий-амалий тадқиқот марказида олиб борилган “Оилаларда ота-она ва фарзандлар, эр-хотин, қайнона ва келин ўртасидаги муносабатларни яхшилаш ҳамда улар орасида низоли, оғир турмуш шароитини амалий ҳал қилиш механизмларини жорий этиш” тадқиқоти натижалари ўзбек оилаларида хронологик жиҳатдан “ўзаро тушуниш”, “ҳиссий интилиш” ва “ўзаро ҳурмат” каби омиллар 1990 ва 2010 йилларга нисбатан бугунги кунда пастлаб бораётганлигини кўрсатди.

Тадқиқотни олиб борган олимларнинг бу вазиятга изоҳ беришларича, 1990 йилда, 2010 йилда ва 2019 йилда ўзбек оилаларида эр-хотин ўртасидаги “ўзаро ҳурмат”, “ҳиссий интилиш” ва “ўзаро тушуниш” каби омилларнинг динамикаси ўрганилган бўлиб, йиллар кесимида таққосланганда фарқлар намоён бўлган. 

Психолог олимлар ана шундай оилавий ҳаётда эр-хотин муносабатларида муҳим бўлган омилларнинг кўрсаткичлари пастлаб бораётганлигининг асосий сабабларидан бири сифатида бугунги кунга қадар ёшларнинг оилавий ҳаётга тайёрланмаганли, эр-хотин ота-она ва фарзанд қолаверса, оиладаги шахслараро муносабатларни тўғри йўлга қўйиш, мустаҳкам оилани барпо этиш ҳамда оилада соғлом муҳитни яратишда зарур бўлган билимларни ўргатилмаганлигини кўрсатмоқдалар. Шунингдек, агар бундай холат давом этаверса, ўзбек оилаларида ажримлар сонининг ортиши, низоли вазиятларнинг кўпайиши, қолаверса, никоҳдан ташқари муносабатларнинг ортиб бориши мумкин эканлигидан огоҳ этмоқдалар.

Бундай ҳолатни ҳар бир оила аъзоси онгли равишда англаб етиши ва огоҳ бўлиши ва сергаклик билан ўз вазиятига ўзи баҳо бера олиши муҳимлини таъкидлашимиз, оилаларимиз мусаҳкамлиги йўлида биргаликда ҳаракат қилишимиз зарурдир. Зеро, оилалар мустаҳкамлигига барчамиз биргаликда масъулмиз!

Report Page