27 май куни «Tashkent Trade Center» ХК ва Республика “ДСЭНМ” Чилонзор тумани

27 май куни «Tashkent Trade Center» ХК ва Республика “ДСЭНМ” Чилонзор тумани

Бунёд Ҳамидов

Давлат Санитария-Эпидемиология Назорати Маркази Чилонзор тумани бўлими билан ҳамкорликда навбаттаги “КОРОНАВИРУС ИНФЕЦИЯСИ”га қарши курашиш, савдо мажмуасида эпидемиологик тозалаш ишларини ўтказиш ҳамда касаллик тарқалишининг олдини олиш, бозорда эпидемияга қарши ва профилактик тадбирларни ташкил қилиш ҳамда таъмирлаш, санитар тозалаш ва зарарсизлантириш ишларини ўтказиш мақсадида, бозор маъмурияти томонидан савдо мажмуаси санитар тозалаш ва зарарсизлантириш тадбирлари давом эттирилмоқда.

Кўриниб турибдики, айни кунларда аҳоли орасида ҳамон коронавирус инфекциясига чалинганлар аниқланмоқда. Ушбу ҳолатлардан аён бўлаяптики, ён атрофимизда коронавирусга чалинганлар йўқлигига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Бу эса ҳар қандай вазиятда ҳам коронавирус юқтириб олишнинг эҳтимолий хавфидан хушёр бўлишимизни, эҳтиёт чораларини доимий кўришимизни талаб этади.

Шу сабабли Соғлиқни сақлаш вазирлиги халқимиздан, яна бир бор, баъзи жойларда берилган эркинликни нотўғри тушунмасдан карантин қоидаларига, жумладан, ижтимоий масофани сақлаш, яъни қўл бериб ёки қучоқлашиб кўришишдан тийилиш, жамоат жойларида тўпланмаслик, айниқса, ёшларни заруратсиз кўчага чиқмаслигини, қўлларни тез-тез ва яхшилаб ювиш, тиббий ниқоб тақиш каби қоидаларга қатъий амал қилишларини сўраймиз.  Бу ўзингиз ва яқинларингиз хавфсизлиги учун жуда муҳим.


Ҳурматли фуқаролар, коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб ваҳима кўтаришга асос йўқ. Вирусни юқтириб олмаслик учун санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинган ҳолда, бозор ҳудуди атрофида оммавий тўпланишлар ва асоссиз равишда бозор ҳудудига киришга интилишларни тўхтатсак барчамиз ўзимизни асраган бўламиз. 


Телеграмдаги расмий канали.
https://t.me/TashkentTradeCentre
Facebook’даги расмий саҳифамиз
https://www.facebook.com/tashkenttradece





Report Page