📌 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни 

📌 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни 


Бугунги кунда мамлакатимизда муҳим ўзгаришлар амалга оширилмоқда ва бу жараёнда ОАВ ҳақиқий маънода тўртинчи ҳокимият даражасига кўтарилди. Бу мамлакатимизда матбуот эркинлиги ва очиқлиги, ошкоролиги тўла таъминланганидан далолатдир.


Маълумки, соҳа вакиллари учун ҳар доим оғир ва масъулиятли бўлган. Хусусан, Янги Ўзбекистон ўз эшикларини янада кенгроқ очиб, янги тараққиёт йўлидан собиқ қадамлар билан келаётган жараёнда ОАВ ходимлари олдидаги масъулият, жавобгарлик ҳисси борган сари ошиб бормоқда.


«Сизлар менга елкадошсиз, ёрдамингизга таянаман. Адолатни етказишдан тўхтаманглар, қўрқманглар. Ортингизда Президент турибди. Адолат, адолат, адолат! Яна бир марта адолат. Бу йўлдан ортга қайтмаймиз. Сизлар адолатни тарафдори бўлсангиз, ҳақиқатни ёзсангиз, раҳбарлар ҳозир сизларни ёмон кўриши мумкин, аммо охири ишлашга тушади. Тизимни ишлашига олиб келади бу. Мен сизларга ишларингизда омад тилайман», – деган эди давлатимиз раҳбари ОАВ вакиллари билан бўлган учрашувларидан бирида.


Ҳурматли, ОАВ ходимлари, блогерлар! 


Касб байрамингиз муборак бўлсин! Оғир ва масъулиятли фаолиятингиз доимо самарали ва хайрли ишлар билан давом этаверсин!


Ҳурмат билан, депутат Жаҳонгир ЗИЯЕВ.


@deputat_ziyayev

Report Page