27-28 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида илк бор МДҲ Парламентлараро Aссамблеяси кузги сессияси тадбирлари бўлиб ўтади

27-28 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида илк бор МДҲ Парламентлараро Aссамблеяси кузги сессияси тадбирлари бўлиб ўтади

https://t.me/aoka_uz

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Сенат ахборот хизмати раҳбари Ҳожиакбар Тўлаганов маълум қилди.

МДҲ га аъзо давлатларнинг парламентлари раҳбарлари Aссамблея Кенгаши йиғилишига “Буюк ипак йўли” халқаро туризм мажмуасидаги Конгресс марказида жам бўлишади.

Тадбирларда МДҲ ПAга аъзо давлатларнинг парламент делегациялари раҳбарлари ва аъзолари, шунингдек, халқаро ташкилотлар вакиллари, олимлар ҳамда экспертлар иштирок этадилар.

27 октябрь куни Самарқандда дастлаб Aссамблеянинг маданият, ахборот, туризм ва спорт бўйича, қишлоқ хўжалиги сиёсати, табиий ресурслар ва экология бўйича, ҳамда сиёсий масалалар ва халқаро ҳамкорлик бўйича 3 та доимий комиссияларининг мажлислари бўлиб ўтади.

  Шу куни Ҳамдўстлик давлатларидан ёш парламентарийлар МДҲ Ёшлар Парламентлараро Aссамблеяси йиғилишида иштирок этишади.

27 октябрь куни Aссамблеянинг бошқарув органи – МДҲ ПA Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади. Парламент делегациялари раҳбарлари ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилади, 2022 йилда ўтказилган тадбирлар якунлари сарҳисоб қилинади, МДҲда сайлов кампаниялари мониторинги тўғрисидаги ахборотни эшитади.

  28-октябрь куни МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро Aссамблеясининг 54-ялпи мажлиси бўлиб ўтади. Парламент аъзолари сайлов, референдум ва уларни кузатиш тўғрисидаги намунавий қонунларнинг катта блокини кўриб чиқиши режалаштирилган. Шунингдек, депутатлар ва сенаторларга бир қатор бошқа қонун лойиҳалари ҳам ҳамдўстлик давлатлари кейинчалик миллий қонунчиликда фойдаланишлари учун киритилади.

25-май куни Самарқандда МДҲ ва Минтақавий Ҳамдўстликка аъзо давлатлар Парламентлараро ассамблеясининг алоқа соҳасидаги экспертлар кенгашининг йиғилиши ҳам бўлиб ўтади.

Бу йил МДҲ Парламентлараро Aссамблеяси ташкил этилганининг 30 йиллиги нишонламоқда.

Ўз фаолияти давомида ташкилот нуфузли халқаро тузилмага айланди.

МДҲ ПA - Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг давлатлараро органи ҳисобланади.

Aссамблея иштирокчи давлатлари – Озарбайжон, Aрманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон парламент делегацияларидан иборат.

Делегациялар раҳбарлари Парламентлараро ассамблея фаолиятини ташкил қилувчи МДҲ ПA Кенгаши аъзолари ҳисобланади.

Намунавий қонун ижодкорлиги бугунги кунда Aссамблеянинг асосий фаолияти бўлиб қолмоқда. Ҳамдўстлик мамлакатлари парламентарийлари кейинчалик миллий парламентлар ўз қонун ижодкорлиги фаолиятида фойдаланиши мумкин бўлган намунавий қонунлар, кодекслар ва бошқа ҳужжатларни биргаликда ишлаб чиқадилар.

МДҲ ПA фаолиятининг 30 йили давомида 600 дан ортиқ ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, МДҲ мамлакатлари парламентларига тақдим этилган.

Ҳамдўстлик давлатлари фуқароларининг сайлов ҳуқуқларига риоя этилиши ва демократиянинг ривожланиши мониторингини олиб бориш МДҲ ПA фаолиятининг яна бир муҳим йўналиши ҳисобаланди. Сайловларни кузатиш фаолияти МДҲ ПA Демократия ривожланишини мониторинг қилиш халқаро институти томонидан мувофиқлаштирилади.

МДҲ ПA кузатувчилари 150 дан ортиқ сайлов ва референдумларнинг мониторингини олиб борган.

ПAда минтақада иқтисодий, маданий-маърифий ва гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

Парламент мулоқоти МДҲ маконида самарали интеграцион ҳамкорликка хизмат қилувчи муҳим демократик воситалардан биридир.


Report Page