26 бош от ўғрилари қўлга олинди

26 бош от ўғрилари қўлга олинди

Ички ишлар вазирлиги

Жиззах вилоятининг Фориш туманида шу йил 20 март куни Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшовчи А.Т. вилоят ИИБга мурожаат қилиб, унда 2017-2018 йиллар мобайнида Фориш тумани Эгизбулоқ ҚФЙ ҳудудидаги дала майдонида юрган 26 бош отлари йўқолганлигини маълум қилган ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Мизачўл тумани Ержар маҳалласида яшовчи 45 ёшли Б.Д., қариндоши, Дўстлик МФЙ Охунбобоев маҳалласида яшовчи 37 ёшли Э.Д. ва Арнасой тумани Зарафшон ҚФЙда яшовчи 27 ёшли Е.О.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланган. Тергов давом этмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

Report Page