26 ЯНВАРЬ ДАВЛАТ БОЖХОНА ХИЗМАТИ ХОДИМЛАРИ КУНИ

26 ЯНВАРЬ ДАВЛАТ БОЖХОНА ХИЗМАТИ ХОДИМЛАРИ КУНИ


Мамлакатимизда 26 январь – Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни кенг миқёсда нишонланмоқда. Андижон вилоятида ҳам соҳа мутахассислари Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшиб келмоқдалар. Бу эса сўнги йилларда айнан контрабанданинг олдини олиш, ҳолатларни аниқлаш ва уларга чек қўйиш масалаларида янада яққолроқ ўз ифодасини топмоқда.

Давлатимиз раҳбари томонидан божхона ишини ривожлантириш ва такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Натижада тизим замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва воситалар билан таъминланди. Бу эса мамлакатимизга сифатсиз, яроқсиз маҳсулотларни кириб келиши, моддий бойликларни ноқонуний чиқишиб кетишининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Божхона органлари ходимларини фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларни ҳурмат қилиб, чегараларимиз мустаҳкамлигини таъминлаш борасидаги ишларида куч-қувват ва омад тилаймиз. Байрамингиз муборак бўлсин!


Андижон вилояти ҳокимлиги

МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Report Page