25 ёшдан ошмаган ходимларнинг ижтимоий солиқ тўловлари бюджетан тўлиқ қайтариб берилади

#эълон
Ҳурматли Нурафшон шаҳрида фаолият юритувчи солиқ тўловчилар !
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 июлдаги 460-сонли қарорига асосан эндиликда Сизнинг корхонангизда ишловчи 25 ёшдан ошмаган ходимларнинг ижтимоий солиқ тўловлари бюджетан тўлиқ қайтариб берилади.
Бунинг учун ҳисобот ойида ёш ходимингиз 25 ёшдан ошмаган бўлиши;
- узлуксиз 6 ой давомида меҳнат фаолиятини амалга оширган бўлиши;
- ижтимоий солиқларни узлуксиз тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (электрон қайд) мавжуд бўлиши лозим.
Бунинг учун Сиз солиқ органларининг электрон давлат хизматлари порталидаги (my.soliq.uz) шахсий кабинет орқали ариза юбориш орқали амалга оширасиз.
Иш берувчининг аризасини ушбу бандда назарда тутилган талаблардан бошқа асосларга кўра рад этиш тақиқланади.
(Бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно.)
Мурожаатлар учун:
Ўзбекистон Республикаси солиқ қўмитаси: 1198-қисқа рақам (71) 202-32-82
Нурафшон давлат солиқ инпекцияси: (78) 150-59-63
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги молия бўлими: (99) 073-17-01, (98) 303-1701, (99) 830-17-01 (90) 111-42-48,
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa