25-октябрь – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни

25-октябрь – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни


Ички ишлар органлари ходимлари, ҳарбий хизматчилари, таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, тингловчи-курсантлари, соҳа фахрийларига байрам муборак бўлсин.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, ички ишлар органлари шундай ишлаши керакки, токи халқ давлатдан рози бўлсин. Айнан шу талаб тизимда амалга оширилган ва давом этиб келаётган ислоҳотларнинг асоси ва мақсади бўлиб хизмат қилмоқда.

Ички ишлар органлари халқимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиб, жамиятда тинчлик-осойишталикни таъминлаш борасида самарали ишларни амалга ошириб келаётганлиги ҳеч кимга сир эмас.

Ички ишлар органларини аҳолига ўз вақтида ва сифатли ёрдам кўрсатадиган, ҳар бир ходим “Халқ манфаатларига хизмат қилиш”ни ўз хизмат бурчи деб биладиган профессионал тузилмага айлантиришга қаратилган тизимли ишлар бугун ўзининг амалий натижаларини бераётганлиги барчани бирдек мамнун этмоқда.

Келгусида ҳам халқ манфаатларига хизмат қилиш, чинакам халқчил, халқпарвар бўлиш ички ишлар органлари фаолиятининг бош мезони бўлиб қолиши лозим.

Фурсатдан фойдаланиб Андижон вилояти ҳокимлиги, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, узоқ умр, оилангизга тотувлик, дастурхонингизга қут-барака тилайди. 

Юртимизда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш, қонунчилик ҳамда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашдек масъулиятли ва шарафли хизматларингизда муваффақиятлар ёр бўлсин.

Report Page