240 та шаҳар ва туман бош режалари мониторинги: 814 та қоида бузилиш ҳолати аниқланди

240 та шаҳар ва туман бош режалари мониторинги: 814 та қоида бузилиш ҳолати аниқланди

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саидносир Усмонов маълум қилди.

https://t.me/aokamediakontent

✔️ Бино-иншоотларнинг тегишли нормативлар асосида қурилиши муҳим масала. Мазкур ҳолатларни назорат қилиш Қурилиш вазирлигининг қурилиш соҳасида назорат инспекцияларига юклатилган.

2022 йилнинг ўтган биринчи чораги ҳолатига кўра, мамлакатимиз бўйлаб жами 21 187 та объектда қурилиш-монтаж ишлари қатъий назоратга олинган. Ўтказилган текширувларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича 20 700 дан зиёд кўрсатма берилган ва 13,5 мингга яқин масала ҳал этилган.

Доим ҳам пудратчи, буюртмачи ва лойиҳа ташкилотлари фаолиятини самарали йўлга қўйилган деб бўлмайди. Қолаверса, маҳаллий ижро этувчи ҳокимликлар томонидан ҳудудлар бош режаларига зид равишда қарорларни қабул қилиш амалиёти ханузгача давом этмоқда. Мазкур ҳолатларни бартараф этиш мақсадида қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари томонидан мутасадди идораларга тақдимномалар киритилишига қарамасдан, қонуний талаблар қаноатлантирилмасдан қолмоқда.

Масалан, 240 та шаҳар ва туман бош режалари устидан мониторинг ишлари олиб борилган. Натижада 814 та қоида бузилиш ҳолати аниқланди ҳамда улар юзасидан мутасадди идораларга огоҳлантириш хати ва тақдимномалар юборилди.

Масалан, Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг 2017 йил 20 майдаги қарорига асосан 9-сонли умумтаълим мактаби ҳудудидан новвойхона ва маиший хизмат кўрсатиш объектини қуришга рухсат берилган. Яна бир ҳолатда, Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани ҳокимининг 2019 йил 27 февралдаги қарорига кўра, туман бош режасига зид равишда “Қўрғонтепа” МФЙ яқинидаги саломатлик пункти ҳудудидан “Ёшлар меҳнат гузари”ни қуриш мақсадида ер майдони доимий фойдаланиш учун ажратиб берилган.

Яна бир мисол. Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, “Лабзак” маҳалласи, Нурафшон айланма йўли кўчаси манзилида, туман ҳокимининг 2017 йил, 25-деакбрдаги қарорига асосан “Нурафшон спорт мажмуаси” МЧЖ га 969 кв.метр бўлган ер майдони ижара ҳуқуқи асосида, 281 кв.метр ер эса болалар спорт мажмуаси ва ўйингоҳ учун мулк ҳуқуқи сифатида расмийлаштириб берилган. Аммо кейинчалик бу ерда 7 қаватли диагностика клиникасини қуриш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилган. Бу эса жамоат манфаатлари ва қонун нормаларига зид эканлиги аниқланган. Умуман олганда бундай ҳолатлар кам эмас.

Ҳудудларда тасдиқланган Бош режаларнинг бузилиши ҳолатлари, яъни Бош режага хилоф равишда ер участкалари ажратилиши, қурилиш-монтаж ишларини келишилмаган ҳолда бошлаш ҳолатлари бўйича 370 та ноқонуний харакат аниқланган.

Авваллари инспекция ходимида қурилиш жараёнида камчиликликларга йўл қўйган масъулларни тўғридан-тўғри жаримага тортиш, қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчиларига нисбатан чора кўриш ва қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб туриш ва буздириш ишларини амалга ошириш ваколати йўқ эди.

Энди “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 99-моддасига тегишли ўзгартиришлар киритилди ва инспекторлар томонидан тўғридан-тўғри чора кўриш амалиёти шаклланди.

Масалан 127 та ноқонуний ҳолат юзасидан жарима жазоси қўлланилди ва 1 265 та мансабдор шахсга нисбатан ҳужжатлар тайёрланиб, тегишлилиги бўйича маъмурий судларга юборилди.

225 та ҳолатда қурилиш-монтаж ишлари тўхтатиб қўйилди ва қурилиш нормаларга риоя қилинмагани учун 41 та объектни буздириш ишлари амалга оширилди.

Report Page