23 та Меҳрибонлик муассасаларининг фаолияти тугатилди, 138 та Оилавий болалар уйлари фаолият кўрсатмоқда 

23 та Меҳрибонлик муассасаларининг фаолияти тугатилди, 138 та Оилавий болалар уйлари фаолият кўрсатмоқда 

https://t.me/aoka_uz

АОКАда Миллий гвардия раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида оилавий болалар уйлари фаолиятини такомиллаштириш ҳамда ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг маънавий-маърифий, жисмоний ва жанговар, психологик тайёргарликларини ошириш борасидаги ишлар ҳақида маълумот берилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.08.2021 йилги ПҚ-5215-сон қарорига асосан, бугунга қадар 23 та Меҳрибонлик муассасаларининг фаолияти тугатилди (14 та Меҳрибонлик уйи, 4 та Болалар шаҳарчаси, 5 та Болалар уйи (гўдаклар).  

2. Меҳрибонлик муассасаларидан жами 2 448 нафар тарбияланувчи чиқарилган (09.08.2021 ҳолатига Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчалари, “SOS-болалар маҳаллалари”, Болалар уйида 2 521 нафар бола тарбияланган).

Шундан:

– 694 нафари ота-онаси ва яқин қариндошларига қайтарилган, 516 нафари фарзандликка, васийликка, ҳомийликка, патронатга берилган;

– 753 нафари 138 та Оилавий болалар уйларига тарбияга берилган, 211 нафари ўқишга кирган (50 нафари олий, 161 нафари ўрта-махсус таълим муассасасига);

– 18 ёшга тўлган 118 нафари мустақил ҳаётга чиқарилган, 156 нафари мурувват, саховат ва бошқа меҳрибонлик муассасаларига ўтказилган ва ҳисобдан чиқарилган.

Ҳозирда 2 та Меҳрибонлик муассасаларида 255 нафар тарбияланувчи сақланмоқда.

3. Фаолият юритаётган жами 138 та Оилавий болалар уйларида 744 нафар бола тарбияланмоқда (Тадбирга қадар 5 та Оилавий болалар уйи бўлган ва 47 нафар бола тарбияланган).

4. Меҳрибонлик муассасаларини битирган 225 нафарининг бандлиги таъминланди (20 нафари МГ хизматига, 85 нафари муддатли ҳарбий хизматга қабул қилинган), 850 нафари касбга йўналтириш мақсадида ўқув курсларда ўқитилди.

5. Соғлиқни сақлаш тизимидаги 13 та Гўдаклар уйларида

531 нафар бола тарбияланган (9 август), ҳозирга қадар 676 нафари оилага чиқарилган, 481 нафари қабул қилинган (ҳозирда 8 та Болалар уйларида 336 нафар бола сақланмоқда).

6. 2021 йилда 710 нафар, 2022 йилда 388 нафар яшаш жойга муҳтож етим болалар тўлиқ жиҳозланган турар жой билан таъминланди. 2023 йил мобайнида 424 нафарига турар жой ажратиш режалаштирилган.

7. Олий таълим муассасаларига 2022-2023 ўқув йили учун

Давлат комиссиясининг 29.12.2022 йилдаги 10-сон Баёнига мувофиқ, 25 ёшгача бўлган 790 нафар (2021-2022 йилда 267 нафар Давлат комиссиясининг 15.12.2021 йилдаги 10-сон Баёни) ўғил-қиз қўшимча квота асосида ўқишга қабул қилинди.

8. Жамоат хавфсизлиги университетида 460 нафар тутинган ота-оналар ўқитилиб, уларга сертификатлар топширилди.

9.  Вазирлар Маҳкамасининг 17.01.2022 йилги 26-сон қарорига асосан, “Меҳр дафтари” тизими жорий этилди ва 8 897 нафар бола киритилди. “Меҳр дафтари” жамғармаларда 169 млрд. 598 млн. 100 минг сўм жамланган, шундан 96 млрд. 349 млн. 200 минг сўм болаларни хоҳиш истаклари учун вилоят кенгашлари томонидан харажат қилинган (қолдиқ 01.08.2023 йил ҳолатига 73 млрд. 248 млн. 900 минг сўм). 

(Жамғармага алкоголь маҳсулотларининг (пиво ва табиий вино бундан мустасно) улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар соф тушумининг уч фоизи миқдоридаги ажратмалар туширилади)

Нотурар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойларда яшаётган жами 248 нафар 30 ёшгача бўлган собиқ битирувчилардан

2023 йилда 131 нафари, 2024 йилда 117 нафари “Меҳр дафтари” жамғармаси маблағидан янги турар жойлар билан таъминланади. Бугунги кунда 2023 йил ҳисобидан 87 нафарига уй-жой берилди.

10. Миллий гвардия “Болалар психологияси маркази” 360 та психологик тадбирлар ўтказилиб, унга 2 400 нафардан зиёд болалар ва тутинган ота-оналар жалб этилди.

11. “Фуқароларга телефон орқали маслаҳат бериш” фаолияти йўлга қўйилди (3 628 та мурожаат бўйича маслаҳат берилди).

 12. Меҳрибонлик муассасалари тарбияланувчилари ва Оилавий болалар уйларининг 7-14 ёшгача бўлган тарбиядаги ва ота-оналарнинг ўз фарзандларини 2023 йил ёзги таътил даврида соғломлаштириш оромгоҳларига жалб этиб келинмоқда.

Хусусан, 138 та Оилавий болалар уйларидан соғломлаштириш оромгоҳларига 7-14 ёшгача бўлган жами 496 нафар ўғил-қизлар (шундан, тарбиядаги – 390 нафар, ўз фарзанди – 106 нафар), шунингдек, 22 ва 30-сон Меҳрибонлик уйларидан ҳамда SOS Ўзбекистон болалар маҳалласи уюшмасининг жами 344 нафар тарбияланувчилар соғломлаштириш болалар оромгоҳларига жалб этилди. 


Report Page