2.3. Дорсопатиялар

2.3. Дорсопатиялар

Doctor Xurshidbek

ДОРСОПАТИЯЛАР – умуртқа поғонасидаги оғриқ билан боғлиқ синдромларнинг катта гуруҳи.

Остеохондроз бўлса шарлатанларнинг севимли ташҳиси бўлиб, ишонувчан фуқароларни пулини тортиб олишга даволашда қўлланилади. Бу ташҳисга пациентларнинг ўзи ҳам кўниккан.

Шунингдек врачларимиз учун барча умуртқа поғонаси оғриқларида қўлланиладиган севимли ташҳис. Албатта бу тўғри эмас. Бутун дунёда "остеохондроз" атамаси кам учрайдиган ҳақиқий болалар оғриғида ишлатилади.

Бу нима

Сизда айтайлик бўйин/елка/бел оғрияпти. Сиз неврологга бордингиз. У ердан сизни рентгенга юборишди. Қайта кўрикда невролог: "Оооу, сизда дўстим остеохондроз!", дейди. Айтиш керакки, остеохондроз ҳақиқий рентгеноморфологик бирлик, ташхис сифатида ишлатиб бўлмайди.

Шунга қарамай духтурлар ҳам, касаллар ҳам умуртқа бўйлаб оғриқлар доим умуртқа деформацияси, умуртқалар дегенерацияси, дистрофияси ва чурра деградацияси билан боғлиқлигига ишонишади. Аслида (кўпчилик интеллектуалларга маълум бўлмаган тарзда) бу муаммолар бўйин/елкадаги 10% (!) ҳолатдагина учрайди.

Деярли кўпчилик (70%) ҳолатларда жисмоний шикаст туфайли мушаклар ва бойламлар зўриқиши, қолгани эса ўсма ва сил каби специфик ҳолатлар билан боғлиқ. Ҳатто умуртқа поғонасининг қийшайиши (сколиоз) ҳам ўзи ҳақида оғриқ орқали 1% дан кам ҳолатда билдиради (психоген сабаб эса 2%).

Умуртқалараро диск чурраси туртиб чиққач, нервни қаттиқ босади, жаҳаннам оғриқларини беради. Дорсопатия – жисмоний фаоллик пасайиши ва умуртқага нотўғри оғирлик бериши оқибатидир.

Ҳамкасбларга

МКБ-10 да "остеохондроз" ҳалигача бор. Қуйида сизнинг белингиздаги оғриқларга сабаб бўладиган, остеохондропатиялар қаторига киритилган касалликларнинг коди келтирилган:

1.      М42: ювенил (ўсмирлик) даврдаги Шейерман-Мау касаллиги ва Кальве касаллиги;

2.      М42.1: юқоридаги икки касаллик асорати – "катталарда умуртқа поғонаси остеохондрози", ҳа-ҳа, мана ҳақиқийси!

3.      М91-М92.9: Легг-Кальве-Пертес касаллиги (сон бошчаси некрози), Келер касаллиги, Фрейберг касаллиги.

Бизнинг мамлакатда остеохондроз деб аталадиган касалликлар эса М40-54 кодлар билан белгиланган бор йўғи "дорсопатиялар"дир. Уларни нотўғри ном билан аташ эса касбий малака йўқлигидандир.

Report Page