2.2.1. Зўриқишда бош оғриши

2.2.1. Зўриқишда бош оғриши

Doctor Xurshidbek

ЗЎРИҚИШДА БОШ ОҒРИШИ – умрини бефойда ишларга, нервини бефойда нарсаларга сарфлайдиган замонавий одамлар орасидаги офис планктонлари муаммосидир.

Синонимлари: тензион типдаги бош оғриши.

Бу нима

Тензион бош оғриши – сиқувчи характердаги бир хилдаги бош оғриши хуружлари бўлиб, икки томонлама, бутун бош бўйлаб тарқалган, баъзан бир томонлама: чаккада, бош орқасида, пешонада ёки кўз соҳасида бўлади. Бошқа типлардан муҳим фарқи – симметриклиги: бошнинг барча жойи бирдан оғрийди, ўнг ёки чап томони кучлироқ оғриётганини фарқлаб бўлмайди. Худди маҳкам турувчи каска кийиб олгандек.

Ойига 15 кунгача (кунора ёки ҳафтачига 3-4 кундан) қийналишлар бўлса – эпизодик бош оғриқлари, ярим йил давомида ойига 15 кундан ортиқ оғриқлар бўлса сурункали бош оғриқлари деб юритилади.

Зўриқишдаги бош оғиши ҳаёт учун ҳавфли эмас ва қўшимча текширувлар талаб қилмайди. Бироқ бу ечимга умумий ҳолатни баҳолаган ҳолда врач келиши керак.

Бу қандай ишлайди

Оғриқлар патогенези оҳиригача ўрганилмаган, бироқ сўнгги фикрлар оғриқ ва нейронларни аномал сезувчанлигини ўзаро боғламоқда. Бу мушаклар зўриқиши борасидаги фикрларни йўққа чиқаради. Авваллари зўриқишлар узоқ вақт ҳаракатсиз ҳолатдан (албатта комп ёнида) келиб чиқади, деб қараларди. Бунда узоқ вақт ҳаракатсиз бўлган умуртқа поғонаси елка, буйин, бош мушакларни тортишишига, бу эса улардаги оғриққа, томирлар ва нервларни эзилишига сабаб бўлади, деб ҳисобланар эди.

Афсуски, янги фикрларга кўра бўйин ва бош мушаклари тортишиши оғриққа сабаб бўлади, дейиш иккиламчи бош оғриши тўғрисида фикр юритишга мажбур қилади.

Унда инсонлар қандай зўриқади?

1.      Сўнгги текширувларда аниқланишича, зўриқишдаги бош оғришига олиб келувчи бош омил – стрессдир;

2.      Уйқунинг бузилиши бунга яхши қўшимча бўлиши мумкин;

3.      Бунга нотўғри овқатланиш ва даврий оч қолишни қўшиш мумкин;

4.      Тортнинг чўққисида кўзнинг зўриқиши туради;

Доктор, менга нима бўлади?

Сурункали тензион бош оғриқларида энг тўғри даво – рационал турмуш тарзидир (профилактикага қаранг).

Эпизодик бош оғриқларини анагетиклар (оддий парацетамол ёки цитрамон билан. Найз ва Кетонал кабиларни кейинга қолдиринг) билан қолдириш мумкин.

Таблеткалар ҳафтасига 4 мартадан ортиқ яхши фойда берса, сен тез орада дорининг дозаси ортиб кетиши нималигини билиб оласан. Шу сабабли врач консултациясисиз таблеткаларни кўп ейишни тавсия қилмайман.

Профилактика

Юқорида келтирилган бош оғриши билан оғриган кишилар кун давомида фаол бўлиши, уйқу режимига амал қилиши, жисмоний машқлар қилиши, тўғри овқатланиши, бўшашишни ўрганиши ва ўз вақтида таътил олиши, таътилни телевизор қаршисида эмас, фаол дам олиш билан ўтказиши керак.

"Нима, шу ҳаммасими? Доктор, мени буни сизсиз ҳам биламан! Даволайсизми ўзи?"

 - Типик пациент.

Йўқ. Таблеткалар доим ҳам даволашса асосий бўлмайди. Сен ўзинг, ҳаёт тарзи устидан самарали ишлашинг керак:

1.      Уйқунгни яхшила: ҳар куни бир вақтда ухлаш ва уйғонишга ҳаракат қил. Дам олиш кунлари ҳам. Эрта туриш мумкин, лекин узоқ ухлама. Айнан дам олиш куни "етишмаган уйқу ўрнини қоплаш" душанба куни оғирликка ва стрессга сабаб бўлади;

2.      Бўш вақтингни кўпроқ фаол ишлар билан ўтказ. Ҳар тонгда оддий жисмоний машқлар ёки ҳафтасига икки марта бассейнда сузиш доимий тетикликка сабаб бўлади.

3.      Овқатланишни ўтказиб юборма, ҳатто фигурангни сақлаётган бўлсанг ҳам. Калорияга қизиқ, организмни очлик билан қийнама, чунки у кейинги овқат қабулида ёғни максимал тўплаб олишга интилишга сабаб бўлади.

4.      Стрессни қўл ол – бу оч қолишдан ҳам ёмон нарса: энергия умуман сарфланмайди, танада йиғилиб қолаверади. Кечқурун ишдан сўнг ўзингга ширин таом ва алкогол каби "рағбатдан" кўра сайр қил. Югуришга куч бўлмаса ҳам юришга топилади, ишон.

5.      Кўзларинг иш вақтида доимий зўриқишда бўлса (рулда ёки компютер қаршисида), ҳар 40 дақиқада дам олдир. Қандайдир маҳсус машқлари йўқ. Шунчаки узоқ ва яқинга қара.

Қўшимча тарзда врач сенга қуйидагиларни ёзиб бериши мумкин:

- трициклик антидепрессантлар: амитриптиллин, имипрамин;

- СИОЗС антидепрессантлар: эпизодик бош оғришида ва сурункали шаклда уларнинг самараси кам;

- Миртазапин ва Венлафаксин иккинча қатор препаратлари саналади;

- Топирамат ва Валпроатлар ҳам самарали, бироз сўнгги ўринда қўллаш керак.

Текширувлар натижасига кўра аввал қўлланилган бета-блокаторлар ва миорелаксантлар ўз самарасини исботламади.

Report Page