22 нафар фуқаро мурожаатлари тингланди
Ҳафтанинг шанба куни одатдагидек, туман ҳокими Р.Рихсиевнинг фуқаролар учун қабули уюштирилди. Навбатдаги қабул учун 22 нафар фуқаро мурожаатлари билан рўйхатга олинган бўлиб, туман ҳокими Р.Рихсиев, тегишлилиги бўйича ҳоким ўринбосарлари, хизмат кўрсатувчи ташкилот раҳбарлари қатнашдилар.
Қабул давомида уй-жой кадастри, ер участкаси, даволаниш учун ёрдам, элект ва газ масаласи, йўлларни таъмирлаш, субсидия масалаларида мурожаатлар эшитилиб, тегишли раҳбарлар иштирокида муҳокама қилинди. Мурожаатларни белгиланган тартибда ҳал этиш чоралари кўрилади.
Жумладан, Н.Тангированинг саломатлигида муаммолари борлиги ҳамда газ ва электр ҳисоблагичлари ўрнатиш масаласи, Г.Ёқубованинг уй-жой масаласи, Х.Эргашеванинг уй-жой ҳужжатларини расмийлаштиришдаги муаммолари, Г.Исомованинг фарзандини операция қилишда амалий ёрдам сўровлари ижобий ҳал этиладиган бўлди.
Қабул давомида фуқаролардан тушган барча мурожаатлар қонун доирасида ўрганилиб, ечим топилиши борасида батафсил маълумот берилди. Ечими муддат талаб этиладиган мурожаатлар туман ҳокими назоратига олинди.