22
Ҳар қандай ҳужжатларни расмийлаштиришда сохта маълумотларни ёки қалбакилаштирилган ҳужжатларни тақдим этилиши бундай ҳужжатларнинг бекор қилиниши учун энг кенг тарқалган асоси ҳисобланади. Қалбакилаштирилган маълумотларни ёки ҳужжатларни тақдим этилиши қуйидагиларни келтириб чиқариши мумкин:
- киришга таъқиқ (“Кириш ва чиқиш тартиби тўғрисида” 114-сон Федерал Қонуннинг 27-моддаси 1-қисми 9-банди);
- миграция ҳисоби (рўйхатга олиниши) бекор қилиниши;
- ишга патентни берилишини рад этиш ёки унинг бекор қилиниши (115-сон “Ҳуқуқий қоидалар тўғрисида” Федерал Қонуннинг 13.3-моддаси 22-қисми 2-банди);
- ишга рухсатномани берилишини рад этиш ёки унинг бекор қилиниши (115-сон “Ҳуқуқий қоидалар тўғрисида” Федерал Қонуннинг 18-моддаси 9-қисми 4-банди);
- ВЯР (вақтинчалик яшашга рухсатнома) берилишини рад этиш ёки унинг бекор қилиниши (115-сон “Ҳуқуқий қоидалар тўғрисида” Федерал Қонуннинг 7-моддаси 1-қисми 4-банди);
- ЯГ (яшаш гувоҳномаси) берилишини рад этиш ёки унинг бекор қилиниши (115-сон Федерал Қонуннинг 9-моддаси 1-қисми 4-банди);
аризанинг рад этилиши (62-сон “Фуқаролик тўғрисида” Федерал Қонуннинг 16-моддаси 1-қисми 9-банди) ёки фуқароликка қабул қилиш тўғрисида қарорнинг бекор қилиниши (62-сон “Фуқаролик тўғрисида” Федерал Қонуннинг 22-моддаси 1-қисми).