Бўстонлиқ туманидаги тирбандликлар нима сабабдан ?
Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизматиТошкент вилояти Бўстонлиқ туманида туризм индустриясини жадал ривожлантириш, транспорт воситалари тирбандлигини бартараф этиш ва йўлларда ҳаракатини тартибга солиш, шунингдек хавфсиз туризмни таъминлаш мақсадида туман ҳудудидан ўтувчи 4Р12 “Бектемир-Чирчиқ-Ғазалкент-Чорбоғ” автомобиль йўлининг 74 км.да жойлашган Хўжакент қишлоғи (Бочка) олдидаги эскириб қолган кўприкни замонавий йўл инфратузилмаси асосида кенгайтириш, таъмирлаш ҳамда қўшимча айланма йўллар қуриш ишлари олиб борилмоқда.
Дам олиш кунлари ушбу ҳудудга транспорт оқимининг кўпайиши билан йўлларда автомобилларнинг тирбандлариклари юзага келмоқда.
Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маҳаллий аҳоли ва туманга дам олиш учун фуқаролардан юзага келган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўрайди ва ушбу таъмирланаётган йўлнинг қатнов қисмидан ўтишда ҳаракат қоидаларига риоя этишларини тавсия этади.
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати